Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Метрологиянинг аксиомалари


Download 97.5 Kb.
bet2/6
Sana15.06.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1476872
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 5

2. Метрологиянинг аксиомалари
Ҳар бир фанда бўлгани каби метрологияда ҳам талайгина
аксиомаларни куришимиз мумкин. Лекин ҳозир биз шулардан учга,
энг асосий ва умумийларини кўриб чиқмоқчимиз. Ушбу
аксиомалар ҳар қандай ўлчашлар учун хос бўлиб, бу ўлчашлар хоҳ
оддий, ҳоҳ мураккаб бўлсин, ҳоҳ юзаки, ҳоҳ аниқ бўлсин, ҳоҳ
тезлаштирилган, ҳоҳ мукаммал бўлсин, уларнинг барчасида шу
аксиомаларнинг уйғунлашганини кўришимиз мумкин: [
1-Аксиома.
Априор маълумотсиз ўлчашни бажариб бўлмайди*
1-аксиомани изоҳлаилдан бошлаймиз. Энг аввало "априор! маълумоти нима ўзи деган савол туғилиши табиий. Априор сўзи d priori - олдин келувчи, дастлабки (лотинча) маъносини билдириб, бошланғич, муайян воқеа, воқелик ёки тажрибагача бўлган маълумотлар, билимлар мажмуини англатади. Бу сўз билан кетма-кет келувчи яна бир тушунча бор - апостериори, (а posteriri) яъни кейинги, орқадаги, тугалланувчи деган маъноларни билдиради. Бу сўзларни илк бора қадимги грек файласуфлари киритганлар. Уларнинг талқинича, ҳар бир инсон англайдиган илм, маълумот ёки ахборот муайян бир тажрибадан, воқеликдан ёки амал (сабоқ олиш, ёдлаш, ўқиш ва шу кабилар) дан сўнг мужассамлашади. Ҳосил қилинган ахборот кейинги амаллар мобайнида ортиб боради ва маълум бир даврдаги апостериор маълумот априор маълумотга айланади.
Шундай қилиб ўлчашлар назарияси нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, муайян ўлчашни амалга оширишдан олдин шу ўлчашга тегишли бўлган маълум доирадаги маълумотлар айнан априор маълумотни билдиради. Агар бизда мана шу маълумотлар бўлмаса, у ҳолда умуман ўлчаш туғрисидаги тушунчанинг узи ўакллана олмайди ҳам.
Тажриба орқали, юқорида айтилганларга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Тили чикқан, бемалол сўзлаша оладиган 4-5 ёшлар атрофида бўлган боғча боласига электр тармоғидаги кучланиш қандай қийматга эга эканлигини аниқлаб беришни сўраб мурожаат қилиб кўринг-а...
Натижаси олдиндан маълум. Дарҳақиқат бу болада электр кучланиши деган катталикнинг моҳияти, уни қандай бирликларда ва қандай ўлчаш асбобида, қандай қилиб ўлчаш мумкинлиги борасида деярли ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳам болакай кўзини пирпиратганича сизга қараб тураверади. Чунки бу болада ҳали, ҳеч кандай априор маълумот йўқ.

Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling