Ўзбекистон республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Download 97.5 Kb.
bet1/6
Sana15.06.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1476872
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 5


5-маъруза. Ўлчаш хатоликлари ва уларнинг классификацияси
Режа.
1. Ўлчашларнинг сифат мезонлари.
2. Метрологиянинг аксиомалари.
3. Ўлчаш хатоликлари, уларнинг табақаланиши.
Таянч сўзлар: аниқлик, ишончлилик, тўғрилик, мос келувчанлик, қайтарувчанлик, ўлчаш хатолиги, мунтазам хатолик, тасодифий хатолик.
1. Ўлчашларнинг сифат мезонлари
Ҳар бир нарсанинг сифати бўлганлиги каби ўлчашларнинг ҳам сифати ва унинг мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги асосий тавсифларни ифодалайди. Бу мезонлар қаторига қуйидагилар киритилган:
Аниқлик - бу мезон ўлчаш натижаларини катталикнинг чинакам қийматига яқинлилигини ифодалайди. Миқдор жиҳатдан аниқлик нисбий хатолик модулига тескари тарзда баҳоланади. Масалан, агар ўлчаш хатолиги 10~3 бўлса, унинг аниқлиги 10J бўлади ёки бошқача айтганда, қанчалик аниқлик юқори даражада бўлса, шунчалик, ўлчаш натижасидаги мунтазам ва тасодифий хатоликлар улуши кам бўлади.
Ишончлилик - ўлчаш натижаларига ишонч даражасини белгиловчи мезон ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан ишончлиликни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика Қонунлари асосида аниқланади. Бу эса конкрет ҳолат учун хатолиги берилган чегараларда талаб этилган ишончлиликдаги натижаларни олишни таъминловчи ўлчаш усули ва воситаларини танлаш имко-нини беради.
Тўғрилик - ўлчаш натижаларидаги мунтазам хатоликлар-нинг нолга яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
Мос келувчанлик - бир хил шароитлардаги ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони.
Одатда, ўлчашлаонинг мос келувчанлиги тасодифий хатоликлар-нинг таъсирини ифодалайди.
Қайтарувчанлйк - ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли вақтда, ҳар хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда) бажа-рилган ўлчашларнинг натижаларини бир-бирига яқинлигини бил-диради.^
Ўлчаш хатолиги - ўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий) қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг си-фат мезони.

Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling