ТошДТУ Электроника ва Автоматика факултети
РЕЖА: - Ўлчаш хатоликлари ифодаланишига қўра турлари.
- Ўлчаш шароити тартибларига кўра хатоликлар.
- Келиб чиқиши сабаби (шароитига) қараб турлари.
- Моҳияти, тавсифлари ва бартараф этиш имкониятларига кўра турлари.
Ўлчаш хатоликлари ва уларнинг классификацияси - Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. Бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
- ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар;
- ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позициясига) ўрнатишдан келиб чиқувчи сабаблар;
- ўлчаш воситаларининг занжирида ўлчаш маълумотини олиш, сақлаш, ўзгартириш ва тавсия этиш билан боғлиқ сабаблар;
- ўлчаш воситаси ва объектига нисбатан ташқи таъсирлар (температура ёки босимнинг ўзгариши, электр ва магнит майдонларининг таъсири, турли тебранишлар ва ҳоказолар) дан келиб чиқувчи сабаблар;
ўлчаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқувчи сабаблар; ўлчаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқувчи сабаблар; операторнинг малакаси ва ҳолатига боғлиқ сабаблар ва шу кабилар. Ўлчаш хатоликларини келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишда энг аввало ўлчаш натижасига салмоқли таъсир этувчиларини аниқлаш лозим бўлади. Ўлчаш хатоликлари ифодаланишига қараб қуйидаги турларга бўлинади: Абсолют (мутлақ) хатолик. - Абсолют (мутлақ) хатолик. Бу хатолик катталик қандай бирликларда ифодаланаётган бўлса, шу бирликда тавсифланади. Ўлчаш асбобининг абсолют хатолиги деб- унинг кўрсатиш қиймати ва катталикнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарққа айтилади. Мутлақ хатолик қуйидагича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |