61
расм). Электрон каталог базасига янги адабиѐтларни киритиш ―Yangi
adabiyot qo’shish‖ тугмасини босиш орқали бажарилади.
3.17-расм.
―Yangi adabiyot qo’shish‖ тугмаси босилганда қуйидаги
шаклга эга
бўламиз (3.18-расм). Киритилаѐтган ҳужжатнинг библиографик тавсиф
элементларини тегишли майдонларга кетма-кет киритамиз. Эслатма:
майдонлар тўлдирилаѐтганда киритишнинг кенгайтирилган воситасидан (уч
нуқтали тугмача) фойдаланишни унитманг. Такрорланадиган майдонларнинг
ўнг томонига қўшиш (+) белгиси қўйилган. Ҳужжатлар
библиографик
тавсифини яратиш учун керакли майонларни (майдон остиларни) киритиш
ѐки кераксизларини олиб ташлаш имконияти мавжуд. Каталоглаштириш
учун керакли майдонларни қўшиш ѐки олиб
ташлаш Администраторнинг
автоматлаштирилган иш жойида бажарилади. 3.18-расмда майдонлар
рўйхатидан фрагмент келтирилган. 3.18–расмда MARC 21
формати
рўйхатидан АРМга мўлжалланган майдонлар келтирилган.
62
3.18-расм.
Библиографик тавсифнинг барча элементлари тегишли майдонларга
киритилгач ―Qo’shish‖ тугмаси босилади. Шундай қилиб,
АРМ фондидаги
бир ҳужжатнинг библиографик тавсиф элементлари тизимининг ЭК базасига
киритилди. Библиографик тавсиф элементлаини майдонларга киритишда
кутубхоначи майдонга қандай маълумот киритишни билмай қолганда (ѐки
эсидан чиқарганда) у майдон номи ѐзилган қаторга сичқонча
билан чертиш
орқали ѐрдам олиши мумкин (3.19-расм).
3.19– расм.
63
Янги ҳужжат тўғрисидаги маълумотларни киритиш учун ―Yangi
adabiyot qo’shish‖ тугмаси босилади ва юқорида бажарилган иш
такрорланади (3.20-расм).
3.20-расм.
Шундай қилиб, биз АРМ ЭК базасини шакллантиришни кўриб чиқдик.
Do'stlaringiz bilan baham: