Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


Download 0.75 Mb.
bet2/5
Sana26.07.2020
Hajmi0.75 Mb.
#124825
1   2   3   4   5
Bog'liq
АЙЭҚ I фанидан курс лой.га ус. кўрсатма


К Ў Р С А Т М А
Курс лойиҳасининг тушунтириш ҳати қисми А4 форматда чапда 3,0 ўнгда 1,0 юқори ва пастки қисмидан 2,0 см қолдириб ёзилади ҳамда чизмалари AutoCAD дастурида унинг ҳажмига кўра А3, А2, А1 форматларга чизилади. Курс лойиҳаси матни Times New Roman матн муҳарририда 14 шрифтда ҳар бир мавзу катта харфларда янги бет бошидан ёзилади.

  1. Топшириқ бўйича унинг тушунтириш хати бўйича: Кириш, Автомобиль йўли жойлашган туман табиий-иқлим шароити. Автомобиль йўлининг техник-иқтисодий ва транспорт-эксплуатацион кўрсаткичлари қисми ёзиб олинади.

КИРИШ

Иқтисодиётининг ривожланиши ва тараққий этиши аввалом бор автомобил йўллари тармоғининг ҳолатига боғлиқдир. Республикамиз бўйича ташилаётган юкларининг асосий қисмини транспорт воситаларидан фойдаланиб, автомобил йўллари орқали ўз манзилларига етказилиши, иқтисодиётнинг ривожланишида автомобил йўлларининг халқ хўжалигида тутган аҳамиятини белгилаб беради. Республикамиз бўйича барча турдаги транспортлардан ташилаётган йўловчиларни 96.6%, юкларни эса 81.3% айнан автомобил транспорти хиссасига тўғри келганлиги сабабли, йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантиришга талаблар кескин ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 апрелдаги ПҚ-1103-сонли “2009-2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сонли “Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишларини таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорларини ижросини таъминлаш учун илмий асосланган технологик жараёнлар ва илғор услублар талаб этади.

Замонавий автомобил йўллари мураккаб мухандислик иншоотларидир. Улар транспорт воситаларини ҳаракат оқимларини юқори тезликда ҳаракатланиш имкониятларини таъминлаши зарур. Автомобиль йўлларни эксплуатация қилишда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги ва юкларни ташиш ўсиб боришига мувофиқ равишда йўлнинг техник ва эксплуатацион ҳолатини ошириш ҳамда таъминлаб туриш билан иш самарадорлигини ва унумдорлигини ошириш орқали юк ташиш тан нархини пасайтиришга эришилади. Йўл тармоғини умумий узунлиги республика бўйича 184,000 кмга яқин.
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ЖОЙЛАШГАН ТУМАН

ТАБИИЙ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ

Табиати. Самарқанд вилояти Помир-Олай тоғларининг ғарбий чеккасида, Зарафшон дарёсининг ўрта қисмида жойлашган. Рельефи, асосан, кенглик бўйлаб чўзилган ва шимолдан Туркистон тоғ тизмаларининг тармоқлари (Нурота тоғи, бал. 2169 м), Оқтоғ, 2003 м, жанубдан Зарафшон тог тизмалари билан ўралган Зарафшон дарёси водийсидан иборат. Водий шаркдан (750—800 м) ғарбга қараб (350 м) пасайиб боради. Водийдан шим.га ва жан.га томон қия текисликлар жойлашган ва тогларга яқинлашганда адирлар бошланади. Зарафшон тизмаси (ғарбий қисми) жан. да Қашқадарё вилояти б-н бўлган чегара бўйлаб чўзилади. Бу тизма (2388 м), асосан, палеозойнинг кристалли сланецлари ва оҳактошларидан таркиб топган. Ғарбга томон тизма астасекин пасаяди ва Каттақўрғон жанубда пастбаланд тепаликлардан иборат текислик билан қўшилиб кетади. Асосан, қумтош, сланец ва магматик жинслардан ташкил топган Нурота тоғи бир нечта йирик орографик бирликларга парчаланиб кетган. Фойдали қазилмалардан олтин, кумуш, вольфрам рудаси (Ингичка), флюорит, кварц, оҳактош, гранит, мергель, гипс, бентонит гили, абразив материаллар, минерал бўёклар, мармар (Омонқўтон, Ғозғон, Жом), корунд конлари (Нуротанинг жан.шаркида); минерал булоқлар бор.



Иклими континентал, қуруқ иқлим. Булутли кунлар кам бўлади. Текисликларда қиш илиқ бўлади. Январнинг ўртача температураси шимолда —2°, тоғларда —4,8°. Ёзи иссиқ. Июлнинг ўртача температураси 25,9°— 27,8°, энг паст температура —32°, энг юқори температура 42° (Каттақўрғон). Ўртача йиллик ёғин 282—459 мм. Ёғиннинг 80% киш ва баҳорда ёғади. Қор 16—20 кунгина сақланади. Вегетация даври 324—334 кун. Баланд кўтарилган сари тра пасаяди. Иклим шароити ва сугориш Самарқанд вилоятида пахта, тамаки, шафтоли, ўрик, узум, анжир, анор етиштириш учун қулай.

Ойлар бўйича ҳавонинг ўртача ҳарорати t, ºC


I


II


III


IV


V


VI


VII


VIII


IX


X


XI


XII

0.5

2.8

7.4

14.2

19.3

23.9

26.9

24

19

12.7

6.6

2.6



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ВА ТРАНСПОРТ-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИ

(ШНҚ 02.05.02-07 га асосан)



Йўл элементлари ўлчамлари

Одатдаги йўл тури

(II тоифали)

Харакат тасмасининг умумий сони

2

Харакат тасмаси кенглиги, м

3,75

Йўл ёқаси кенглиги, м

3,75

Йўл ёқасидаги четки тасма кенглиги, м

0,75

Йўл ёқасининг мустаҳкамланган қисми кенглиги, м

2,0

Хисобий тезлик, км/с

  • Паст-баланд

  • Тоғли

120

100

60

Ҳисобий харакат жадаллиги, кел-ган дона/сут

6000-14000

Бўйлама нишаблик, ‰

  • Қопламада

  • Йўл ёқасида


15

35

Режа ва бўйлама кесим

бўйлама нишабликлар

энг кўпи билан,

автомобилнинг тўхташи учун кўриш масофаси , мрежадаги эгрилик радиуслари, м

бўйлама кесимдаги эгрилик радиуслари, м

қабарикда ;

ботиқда


бўйлама кесимдаги эгрилик узунлиги, м

қабарикда

ботиқда



30‰

камида 450

камида 3000
камида 70000

камида 8000

камида 300

камида 100

Эгриликнинг энг кичик радиуслари, м

қабариқ


ботиқ


10000

3000


АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ ТРАНСПОРТ-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИ

Тишлашиш коэффициенти

˂0,4 қониқарсиз;

˃0,4 қониқарли;
Оқим ҳаракат тезлиги коэффициенти

Vкоэф= Vхақ/ Vхис
˂ Vкоэф=0,5 реконструкция;

0,5 ˂ Vкоэф ˂0,75 мукаммал таъмир;

0,75 ˂ Vкоэф ˂1,0 жорий таъмир;
Нисбий ҳалокатлилик коэффициенти

;

бу ерда: - бир йиллик ҳалокатлар сони; - бир суткадаги ўртача йиллик ҳаракат миқдори, авт/сутка; - йўл узунлиги, км.

˂N=0,4 хавфсиз;

0,4 ˂ N ˂0,8 кам хавфсиз;

0,8 ˂ N ˂1,2 хавфли;

˃N=1,2 жуда хавфли.




  1. Топшириқнинг 10 бандига асосан ТФК комплекс баҳолаш графиги автомобиль йўлининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларига асосланиб чизилади.



  1. Кейинги босқичда топшириқ бўйича қуйидагилар амалга оширилади: Автомобиль йўлининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини комплекс баҳолаш. Автомобиль йўлининг нўқсонлар қайдномасини тузиш. Автомобиль йўлининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling