Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


ЙЎЛНИНГ ТРАНСПОРТ-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ


Download 0.75 Mb.
bet3/5
Sana26.07.2020
Hajmi0.75 Mb.
#124825
1   2   3   4   5
Bog'liq
АЙЭҚ I фанидан курс лой.га ус. кўрсатма


ЙЎЛНИНГ ТРАНСПОРТ-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ

Автомобил йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини комплекс баҳолашнинг аҳамияти шундан иборатки йўлнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради. Менга берилган топшириқда Самарқанд илоятида жойлашган жами 4 км бўлган автомобил йўлининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичлари участкаларга бўлиб таҳлил қилинганида қуйидаги натижаларни олдим.

Мавжуд 4 км йўлнинг


  1. 0-1км участкасида:

  1. тишлашиш коэффициенти -0,45 га тенг қониқарли

  2. ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти –0,83 (100 км/соат) га тенг бўлиб-жорий,

  3. якуний авариялик коэффициенти –0,4 га тенг бўлиб хавфсиз деган натижавий хулосаларга;

  1. 1-2 км участкасида:

  1. тишлашиш коэффициенти–0,30 га тенг қийматда баҳоланиб қониқарсиз,

  2. ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – 0,67 (80 км/соат) га тенг бўлиб-мукаммал,

  3. якуний авариялик коэффициенти –0,3 га тенг бўлиб хавфсиз деган натижавий хулосаларга;

3. 2-3 км участкасида:

  1. тишлашиш коэффициенти –0,25 га тенг қийматда баҳоланиб қониқарсиз,

  2. ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти -0,67 (80 км/соат)га тенг бўлиб мукаммал,

  3. якуний авариялик коэффициенти –0,6 га тенг бўлиб кам ҳавфсиз деган натижавий хулосаларга;

  1. 3-4 км участкасида:

  1. тишлашиш коэффициенти – 0,25 га тенг қийматда баҳоланиб қониқарсиз,

  2. ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти –0,75 (90 км/соат) га тенг бўлиб жорий,

  3. якуний авариялик коэффициенти –0,3 га тенг бўлиб хавфсиз деган натижавий хулосаларга; келдим ва бу орқали нуқсонлар қайдномасини тузиб чиқдим.


АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ НЎҚСОНЛАР ҚАЙДНОМАСИНИ ТУЗИШ

Йўл участкалари

Автомобил йўлини холати

МШН 05-2005 га асосан қабул қилинган чора-тадбирлар

ПК0+00 – ПК1+00

Тишлашиш коэффиценти-0,45 хавфсиз;

Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – 0,83 қониқарсиз;

Якуний авариялик коэффициенти – 0,4 хавфсиз.


Бу участкада ҳисобий тезликни таъминлаш лозимсақлаш ишлари.

ПК1+00 – ПК2+00

Тишлашиш коэффиценти-0,30 хавфли;

Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – 0,67 қониқарсиз

Якуний авариялик коэффициенти – 0,3 хавфсиз.


Бу участкада тишлашиш коэф, ҳисобий тезликни таъминлаш лозиммукаммал таъмир

ПК2+00 – ПК3+00

Тишлашиш коэффиценти-0,25 хавфли;

Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – 0,67 қониқарсиз;

Якуний авариялик коэффициенти – 0,6 кам хавфсиз.


Йўлимизнинг бу участкасида аниқланган барча ТФКини яхшилаш чора тадбирларини кўриш лозим.мукаммал таъмир

ПК3+00 – ПК4+00

Тишлашиш коэффиценти-0,25 хавфли;

Ҳисобий тезликнинг таъминланиш коэффициенти – 0,75 қониқарсиз;

Якуний авариялик коэффициенти – 0,3 хавфсиз.


Бу участкада тишлашиш коэф, ҳисобий тезликни таъминлаш лозиммукаммал таъмир



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ ТРАНСПОРТ-ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ.

Нуқсонлар қайдномасига асосан мавжуд 4 км йўлнинг



0-1 км участкасида:

Бу участкада ҳисобий тезликни таъминлаш учун сақлаш ишларини олиб бориш лозим.



1-4 км участкасида:

Бу участкада тишлашиш коэффициенти, ҳисобий тезликни таъминлаш лозим. Бунда йўл тўшамаси мустаҳкамлигини таъминлаш орқали равонлик, тишлашиш коэффициенти ва ҳисобий тезлик каби кўрсаткичларни хам талаб даражасига келтириш мумкин.



ТЭК комплекс баҳолаш графиги ва у асосида қурилган нуқсонлар қайдномасига асосан йўлнинг 2-4 км участкасида тишлашиш коэффициенти, ҳисобий тезлик қониқарсиз ҳолатда экан. Агар биз тўшама мустахкамлигини ошириш чораларини кўрсак яъни, қоплама устига мустахкамликни ошириш учун маълум ҳисобланган қалинликда асфалтьбетон қоплама ётқизиб чиқсак йўлимиз участкаларидаги қолган ТЭК кўрсаткичларининг камчиликлари хам ўз – ўзидан бартараф этилар эди. Асфалтьбетон қатламини ётқизишдан олдин мавжуд қоплама юзаси фреза ёрдамида профили тўғирлаб олинади, юза тозалаб олинади ва битум сепилади.

Эслатма: I-II тоифали йўлларда 30-50 %, III-V тоифали йўлларда 15-35 % қоплма фрезалаш тавсия этилади.
4. Топшириқнинг кейинги чизмаси яъни йўлнинг кўндаланг кесим чизмаси чизилади.


5. Нуқсонлар қайдномасига асосан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун топшириқ бўйича қуйидаги ишлар бажарилади: Автомобиль йўлини сақлаш ва қишки сақлаш ишлари графигини тузиш. Автомобиль йўлини жорий (ёки мукаммал) таъмирлаш технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва ишларни ташкил этиш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling