Цитрус мева кўчатзорининг иккинчи даласида (шакл бериш майдонида) амалга ошириладиган тадбирлар
|
Кўчатзорнинг иккинчи даласида бир ёшли кўчатларни ўстириш ва шакл бериш. Бунинг учун ўсув даврининг биринчи ярмида ерни ўз вақтида ва сифатли қилиб ишлаш, суғориш ва уни ўғитлаш ҳамда кўчатларни парвариш қилиш лозим. Ўсув даврининг иккинчи ярмида кўчат барглари пластик моддалар тўплайдиган ҳолга келтирилади.
|
|
Цитрус мева ўсимликларини яшил хамда ярим ёғочланган қаламчалардан кўпайтириш технологияси
|
Цитрус мева ўсимликларини кўпайтиришнинг самарали усуллари билан танишиш. Ўсимликларни яшил қаламчалардан кўпайтириш усуллари. Ўсимликларни ярим ёғочланган қаламчалардан кўпайтириш усуллари ва муддатлари. Сунъий субстратлар таркиби ва меъёрлари. Сунъий туман хосил қилувчи қурилмаларнинг тузилиши ва ишлаш.
|
|
Тайёр кўчатларни ковлаб олиш саралаш ва сақлаш.
|
Тайёр кўчатларни ковлаб олиш йўллари ва усуллари. Кўчатларни саралаш ва навларга ажратиш. Кўчатларни сақлаш учун жой тайёрлаш. Кўчатларни сақлаш усуллари. Кўчатларни экишга тайёрлаш
|
3
|
Амалий машғулотлар
|
|
|
Цитрус мева ўсимликлари учун пайвандтагларни танлаш
|
Пайвандтаглар ўсиш характерига қараб кучли, ўртача ва кучсиз ўсадиган ёки пакана пайвандтагларга бўлиш. Улар совуққа чидамлилиги жиҳатидан турлича бўлишини, ҳосилга эрта ёки кеч киришини, сувга талабчан, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ва ҳоказоларни ўргатиш. Боғдаги дарахтларнинг ўсиш кучи, узоқ яшаши ва ҳосилдорлиги, уларнинг муҳит шароитлари, (иқлим, тупроқ, намлик) га мосланувчанлиги ва ниҳоят, кўчатзорда етиштириладиган кўчатларнинг миқдори ва сифати ҳам кўп жиҳатдан пайвандтакка боғлиқлигини тушунтириш.
|
|
|