3
|
Амалий машғулотлар
|
|
|
Қорамоллар экстерьери. Моллар тана қисмларини ўрганиш ва экстерьерни кўзда чамалаб баҳолаш.
|
Қорамоллар экстерьерини уларнинг айрим тана қисмларини баҳолаш асосида ўрганиш. Тана қисмларини номланишини ўзлаштириш.
|
|
Моллар танасини ўлчаш ва унинг асосида вазнини аниқлаш. Молларнинг экстерьер хусусиятларини ўрганиш.
|
Моллар танасининг ўлчамларини олишни ўрганиш, ўлчамлар асосида тирик вазнини аниқлаш усуллари билан танишиш. Ҳар хил зот, жинс ва ёшга мансуб бўлган қорамолларнинг экстерьерини баҳолашда индекс услубларини ўрганиш. Ҳар хил маҳсулдорлик йўналишидаги молларни танлаб олиш ва уларнинг тана тузилишига баҳо бериш.
|
|
Қорамолларни тамғалаш усуллари ва ҳисоботлари.
|
Қорамолларни тамғалашни ташкил этиш ва тамғалаш усулларини ўрганиш. Ҳар хил усуллар ёрдамида тамғаланган белгиларни ўқишнинг амалий услублари билан танишиш. Шохсизлантиришни ташкил этиш ва унинг услублари билан танишиш.
|
|
Қорамоллар ёшини аниқлаш усуллари ва унинг таҳлили.
|
Қорамолларнинг ёшини аниқлаш услуби ва принципларини ўрганиш. Ҳар хил усуллар ёрдамида қорамоллар ёшини аниқлашнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш.
|
|
Пода таркиби ва унинг ҳисоботи таҳлили.
|
Қорамоллар сони ҳисоботи бўйича бирламчи ҳужжатлари таҳлил қилишни ҳамда пода ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни тузишни ўрганиш.
|
|
Сигирлар сут маҳсулдорлигини ҳисобга олиш.
|
Сигирларнинг сут маҳсулдорлигини асосий кўрсаткичлари билан танишиш. Лактация даври давомидаги, календар йил давомидаги соғиладиган сутнинг миқдори, унинг ёғлилик ва оқсиллик меъёрини ҳисобга олиш усулларини ўрганиш.
|
|