Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари


Назарий машғулотлар


Download 86.89 Kb.
bet12/23
Sana29.01.2023
Hajmi86.89 Kb.
#1138935
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
6. Чорвачилик-360

2

Назарий машғулотлар.







Қорамолларнинг келиб чиқиши ва хонакилаштириш эволюцияси. Яқин уруғдошлари ва краниологик классификацияси

Қорамолларни келиб чиқишини исботловчи белгилар, далиллар ва назариялар. Қўлга ўргатиш ва хонакилаштиришни асосий марказлари. Қорамолларнинг яқин уруғдорлари (тур, зебу, буйвол, қўтос, бизон, ва х.к.), уларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятлари. Қорамолларни краниологик классификацияси

Экстерьер ва уни ўрганиш усуллари. Турли маҳсулдорлик йўналишидаги қорамолларнинг экстерьер хусусиятлари.

Экстерьер тўғрисида тушунча ва унинг эволюцияси. Қорамоллар экстерьерини ўрганиш усуллари. Турли маҳсулдорлик йўналишидаги молларнинг тана тузилиш шакли ва уларнинг ўзгариш хусусиятлари. Қорамоллар кондицияси (завод, кўргазмали, ишчи ва бўрдоқи) ва унинг ўзгариши.

Сут маҳсулдорлиги, унинг ирсиятлиги ва ўзгарувчанлиги, таъсир этувчи омиллар.

Сут маҳсулдорлиги ва унинг характери. Сутнинг таркибий қисми ва тўйимлик қиймати. Сигирлар саломатлиги, озиқлантириш меъёри ва турига боғлиқ ҳолда ўзгариши. Сутнинг ҳосил бўлишида сут безлари, аъзолар ҳамда тизимларнинг фаолияти. Сут ҳосил бўлишининг нерв ва гуморал тизимлар томонидан бошқарилиши. Сут таркибий қисмининг шаклланиши. Оғиз сутининг аҳамияти. Сигирларнинг сутдорлиги ва сут таркибининг наслга ўтиши. Сут маҳсулдорлигининг моллар ирсиятига, зотига, физиологик холатига, озиқлантириш ва сақлаш шароитларига ҳамда улардан фойдаланишга боғлиқ ҳолда ўзгариши. Сут маҳсулдорлигини ҳисобга олишда зоотехния ва селекция усулларини қўллаш.




Гўшт маҳсулдорлиги, шаклланиши ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда бошқа турдаги маҳсулдорлик.

Гўштнинг тўйимлилик қиймати, морфологик ва физиологик хусусиятлари. Унинг сон ва сифат кўрсаткичлари, молнинг зоти, ирсий хусусиятлари, озиқлантириш меъёри, семириш ҳолати, ёши ва жинсига боғлиқ ўзгариши. Гўштнинг морфологик таркиби - мускул, ёғ, суяк ва бириктирувчи тўқималарнинг ўзгариш хусусиятлари ҳамда уларнинг гўшт маҳсулдорлик сифатига таъсири. Молларнинг ўсиш ва семириш таркиби, уларнинг ёши, озиқлантириш меъёри, зотнинг хусусиятлари ва жинсига боғлиқ ўзгариши. Гўшт нимталарини навли бўлакларга бўлиш, унинг ҳар хил бўлаклари ёки қисмларини морфологик ва кимёвий таркиби, таъми ва калориялиги. Гўшт маҳсулдорлигини ҳисобга олиш усуллари. Қорамоллар тери хом ашёсининг чарм маҳсулотлари ишлашдаги аҳамияти.

Қорамол зотлари, классификацияси,. таркибий тузилиши. Сут маҳсулдорлик йўналишидаги қора-ола зотлар.

Зот ҳақида тушунча, унинг классификациясини белгилашдаги ҳолатлар. Зотларнинг тарқалиши ва районлаштириш омиллари. Уларнинг минтақавий хиллари, гуруҳлари, зот таркибидаги хиллари, буқа тизимлари, сигирлар оилалари ва завод хиллари. Келиб чиқиши бўйича остфриз зотига туташган қора-ола тусли зотлар - голланд, голштин, Германия, Россия ва ҳоказо қора-ола зотлари таҳлили.




Сут маҳсулдорлик йўналишидаги қизил, қизил-ола ва малла тусли қорамол зотлари.

Қизил тусли сут йўналишидаги зотларнинг яратилиш усуллари, уларнинг биологик хусусиятлари ва маҳсулдорлик сифатлари таҳлили. Англер ва Дания қизил зотларидан «яхшиловчи» зот сифатида фойдаланиш омиллари. Ўзбекистонда қизил тусли сут йўналишидаги зотларнинг шаклланиши ва уларни такомиллаштириш омиллари




Қўш маҳсулдорли зотлар.

Швиц зотининг биологик ва маҳсулдорлик сифатлари, тарқалиши, янги зотларни яратишда фойдаланиш омиллари. Швиц зоти иштирокида яратилган кострома, лебедин, олатов, кавказ ва карпат қўнғир зотлари, уларнинг биологик ва маҳсулдорлик хусусиятлари. Ўзбекистонда швиц зотли молларни соф ҳолда урчитиш ва қўнғир тусли молларнинг сермаҳсул подаларини шакллантириш.
Малла-ола тусли қўш маҳсулдорли зотлар ва уларнинг минтақавий гуруҳлари, биологик ва маҳсулдорлик хусусиятлари, такомиллаштириш омиллари. Турли ҳудудларда малла-ола тусли моллар гуруҳлари ва хилларининг шаклланиши ва хўжалик фойдали белгилари.




Пода ишлаб чиқариши, қорамолларни урчитиш техникаси.

Хўжаликларда подани ташкил этиш ва унинг таркибий тузилиши. Сут йўналишидаги қорамолчиликда пода тузилиши. Гўштдор қорамолчиликда пода тузилиши. Пода ишлаб чиқариши. Моллардан фойдаланиш ва илғор тажрибалар. Эмбрионлик муддатларида шаклланиш ва ўсиш ҳолатлари ҳамда тенденциялари. Қорамолларнинг постэмбрионал ривожланиш даврлари ва уларнинг физиологик хусусиятлари. Ўсиш ва ривожланиш даврларида танадаги тўқималарнинг ўсиш характери.




Қорамолчиликда таъмирловчи ёш молларни парваришлаш.

Ёш қорамолларни парваришлаш технологияси.
Ишлаб чиқариш жараёнларини тўла механизациялаш ва соҳа ичида ихтисослаштириш.




Сут ишлаб чиқариш технологияси. Молларни сақлаш усули ва тизими ҳамда сигирларни озиқлантириш.

Сут ишлаб чиқариш технологияси, озиқлантириш ва парвариш қилиш усуллари, оғир меҳнатни механизациялаш. Молларнинг насли ва маҳсулдорлик сифатларини ошириш. Турли йўналишдаги ва тоифадаги фермер хўжаликларида сут етиштириш технологияларини қўллаш. Сигирларни туғишга тайёрлаш, туғдириш ва уларни серсут қилиш омиллари.




Қорамолларда учрайдиган юқумли касалликлар

Қорамолларда учрайдиган юқумли касалликлар (оқсил, қорасон, брадзот ва ҳоказо), касалликларни этиологияси, патогенези, даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганиш.




Қорамолларда учрайдиган юқумсиз ва паразитар касалликлар.

Қорамолларда учрайдиган юқумсиз касалликлар (нафас, овқат ҳазм қилиш, айириш, модда алмашинуви тизими касалликлари) ва паразитар (фассиллёз, эхинококкоз, триматадоз ва дерматомикоз) касалликларни этиологияси, патогенези, даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганиш.


Download 86.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling