Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари
Download 86.89 Kb.
|
6. Чорвачилик-360
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“Чорвачилик” ўқув курси учун НАМУНАВИЙ МОДУЛЛИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Ўқитиш муддати – 3 ой Ўқув юкламасининг ҳажми – 360 соат Тошкент-2020
“Чорвачилик” курси Ўқув режаси
Тушунтириш хати Мазкур намунавий модулли ўқув дастури Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш масканларида “Чорвачилик” ўқув курси учун ишлаб чиқилди. Чорвачилик ўқув курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчи фермада ёки уй шароитида қишлоқ ҳўжалиги хайвонларини боқиш, истеъмол бозорини гўшт, сут, тери ва гўшт-сутни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда хусусий тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиши мумкин Ўқув жараёни ва ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ҳайъат қарори билан тасдиқланган 1999 йил 2 июлдаги 762-сон "Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги Низоми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган “Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади. Низомга кўра, тингловчилар сони 10-30 нафарга етганида гуруҳ шаклланган ҳисобланади. Ушбу Намунавий дастур асосида ишчи ўқув режа ва дастур ишлаб чиқилади ва зарур ҳолларда ўқув юкламанинг ҳафталик ҳажмини сақлаган ҳолда, фанлар ҳажмини Педагогик кенгаш қарори билан 10% гача, семестрларга ажратилган соатлар ҳажмини эса 20% гача ўзгартиришга руҳсат этилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув жараёнларини ташкил этиш 287-сон қарор асосида амалга оширилади Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш тизимининг сифатини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида, ўқув соатларини ташкил этувчи назарий машғулотлар 30 фоиз, амалий машғулотлар 70 фоиз нисбатида тақсимланган. Ўқув модуллари бўйича назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга якуний аттестацияни топширишга руҳсат этилади. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловичиларга 287-сон қарор асосида белгиланган тартибда давлат намунасидаги сертификат берилади.. КИРИШ Мазкур курсни ташкил этишдан асосий мақсад меҳнат бозори талабларига мос келадиган малакали ишчи кадрларни тайёрлаш, ўқитиш натижаларини баҳолаш, хорижий илғор тажрибаларни жорий этиш этишнинг самарали механизмини яратишдир. 1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ “Чорвачилик” ўқув дастури аҳоли хонадонларида чорва молларини боқиш, асраш, кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи шахслар учун мўлжалланган. 2. ДАСТУРНИ ЎЗЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИГА ТАЛАБЛАР “Чорвачилик” курси бўйича ўзлаштириш натижасида тингловчи қуйидаги касбий компетенцияларга эга бўлиши лозим: -қишлоқ хўжалигида чорвачиликни ўрни, унинг кўп тармоқлилиги ва чорва маҳсулотларини турлари; - қишлоқ хўжалик ҳайвонларини келиб чиқиши, хонакилаштириш, хонакилаштиришда юз берган ўзгаришлар; - қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўсиш ва ривожланиши ва унга таъсир этувчи омиллар; - чорва маҳсулотларини сифати ва сифатига таъсир этувчи омиллар 2.1. Билиши лозим: чорва маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш технологиялари, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини зотлари, паррандаларнинг зот ва кросслари; чорвачиликда наслчилик иши; қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озиқлантириш асосларини билиши лозим. 2.2. Кўникмаларига эга бўлиши лозим: - ҳайвонларни индивидуал ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари; - чорва ҳайвонларини маҳсулдорлиги; - сут ва гўшт ишлаб чиқариш технологияси; - қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг урчитиш усуллари; - чатиштириш усуллари, урчитиш техникаси; - қишлоқ хўжалик ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш. ЎҚУВ МОДУЛЛАРИ МАЗМУНИ Download 86.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling