Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари


Назарий машғулотлар


Download 86.89 Kb.
bet9/23
Sana29.01.2023
Hajmi86.89 Kb.
#1138935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
6. Чорвачилик-360

2

Назарий машғулотлар




Озуқаларнинг тўйимлилигини кимёвий таркибига қараб баҳолаш.

Озуқалар тўйимлилигига баҳо беришнинг аҳамияти, озуқаларни кимёвий таркиби. Озуқалар тўйимлилигини белгиловчи органик, анорганик ва биологик актив моддалар турлари ва уларнинг физиологик аҳамияти тўғрисида тушунча (сув, протеин, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва биологик актив моддалар).

Озуқаларнинг таснифи ва турлари.

Озуқа ҳақида тушунча. Озуқаларнинг турларга бўлиниши. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан келиб чиқган асосий озуқа турлари ва уларнинг озуқавий қийматлари. Синтетик, биологиг актив ва минерал озуқалар. Дағал озуқалар турлари. Сифатли пичан тайёрлаш технологияси. Пичан ва унинг аҳамияти. Похоллар, уларнинг таркиби, озуқавий хусусиятлари, дағал озуқаларни едиришга тайёрлаш усуллари (физик, химик ва биологик), ҳайвонларга берилиш миқдори. Ўт уни ва кесмаларини тайёрлаш технологияси, уларнинг озуқавий қиймати ва аҳамияти.

Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини меъёр асосида озиқлантиришнинг асосий элементлари.

Меъёрда озиқлантириш системасининг асосий элементлари, озиқлантириш меъёри, рациони, рацион структураси, озиқлантириш типи, озиқлантириш техникаси, озиқлантиришнинг тўла қийматлигини ва самарадорлигини назорат қилиш.

Сутдан чиққан бўғоз сигирлар ва ғунажинларни озиқлантириш.

Бўғоз сигирларни сутдан тўғри чиқаришнинг аҳамияти. Шу даврда уларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби ва озиқлантиришни ташкил этиш. Ғунажинларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби ва уларни озиқлантириш.

Соғин сигирларни озиқлантириш.

Соғин сигирларни тўйимли моддаларга бўлган талаби, сут беришнинг турли даврларда (ийдириш даврида) озиқлантиришни ташкил этиш, уларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби, бериладиган озуқалар тури ва миқдори. Ёз ва қиш даврида озиқлантиришни ташкил этиш.

Наслли буқаларни озиқлантириш.

Наслли буқаларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби, рацион таркибининг уруғ сифати ва миқдорига таъсири. Уруғ олинадиган ва олинмайдиган даврларда озиқлантириш. Бериладиган озуқалар тури ва миқдори.

Бузоқларни 6 ойликгача ва 6 ойликдан катта ёшдаги қорамолларни озиқлантириш.

Бузоқларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби. Бузоқларни ўстириш техникаси ва 6 ойгача бўлган бузоқларни озиқлантириш схемалари. Ёш қорамолларни сут давридан кейин озиқлантириш.

Қорамолларни бўрдоқига боқиш.

Бўрдоқилаш ҳақида тушунча, қорамол гўшти етиштиришнинг асосий йўналишлари. Ёш қорамолларни ўстириш ва бўрдоқилаш меъёрлари. Қорамолларни бўрдоқилашнинг асосий типлари ва озиқлантириш турлари, катта ёшдаги қорамолларни бўрдоқилаш.

Қўйларни озиқлантириш.

Қўйларни озиқлантиришнинг биологик фарқлари. Яйлов ҳосилдорлигини аниқлаш усуллари. Қўйларнинг яйлов озуқаларига бўлган талаби. Наслли қўчқорларни тўйимли моддаларга бўлган талаби, бериладиган озуқалар турлари ва миқдори. Бўғоз қўйларнинг тўйимли моддаларга бўлган талаби, бериладиган озуқалар турлари ва миқдори. Бўғозлигининг иккинчи даврида тўйимли моддаларга бўлган талаби, эмизикли қўзиларни тўйимли моддаларга бўлган талаби, бериладиган озуқалар турлари ва миқдори, ёш қўзиларни озиқлантириш, парваришлаш, она-бола қилиш. Қўйларни бўрдоқига боқиш усуллари.


Download 86.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling