Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Download 59.26 Kb.
|
Эркаклар сартароши-240
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
“Эркаклар сартароши” касби ўқув курси учун НАМУНАВИЙ МОДУЛЛИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Ўқитиш муддати – 2 ой Ўқув юкламасининг ҳажми – 240 соат Тошкент-2020 “Эркаклар сартароши” касби ўқув курсининг намунавий ўқув режаси
Тушунтириш хати Мазкур намунавий модулли ўқув дастури Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш масканларида “Эркаклар сартароши” ўқув курси учун ишлаб чиқилди. Эркаклар сартароши ўқув курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчи эркакларга хизмат кўрсатувчи сартарош ҳамда хусусий тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиши мумкин Ўқув жараёни ва ўқув соатлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ҳайъат қарори билан тасдиқланган 1999 йил 2 июлдаги 762-сон "Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги Низоми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган “Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади. Низомга кўра, тингловчилар сони 10-30 нафарга етганида гуруҳ шаклланган ҳисобланади. Ушбу Намунавий дастур асосида ишчи ўқув режа ва дастур ишлаб чиқилади ва зарур ҳолларда ўқув юкламанинг ҳафталик ҳажмини сақлаган ҳолда, фанлар ҳажмини Педагогик кенгаш қарори билан 10% гача, семестрларга ажратилган соатлар ҳажмини эса 20% гача ўзгартиришга руҳсат этилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув жараёнларини ташкил этиш 287-сон қарор асосида амалга оширилади Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш тизимининг сифатини ошириш ва такомиллаштириш мақсадида, ўқув соатларини ташкил этувчи назарий машғулотлар 30 фоиз, амалий машғулотлар 70 фоиз нисбатида тақсимланган. Ўқув модуллари бўйича назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга якуний аттестацияни топширишга руҳсат этилади. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловичиларга 287-сон қарор асосида белгиланган тартибда давлат намунасидаги сертификат берилади.. Мазкур курсни ташкил этишдан асосий мақсад меҳнат бозори талабларига мос келадиган малакали ишчи кадрларни тайёрлаш, ўқитиш натижаларини баҳолаш, хорижий илғор тажрибаларни жорий этиш этишнинг самарали механизмини яратишдир. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ “Эркаклар сартароши” касби ўқув курси сочларни қирқиш, сочларни турмаклаш, сочларни бўяш бўйича бажарувчи шахслар учун мўлжалланган. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИГА ТАЛАБЛАР “Эркаклар сартароши ” касби ўқув курси бўйича ўзлаштириш натижасида тингловчи қуйидаги касбий компетенцияга эга бўлиши лозим: - Эркаклар сартарошлик ишлари да иш ўринларида хавфсизлигини таъминлаш (меҳнат мухофазаси. Техника хавфсизлиги қоидалари); - Эркаклар сартарошлик ишлари да ишлатиладиган материалларни танлаш; - Эркаклар сартарошлик ишлари да ишлатиладиган асбоб ускуна ва дастгохлардан фойдаланиш; - Эркаклар сартарошлик ишлари жараёнида самарали усулларни ҳамда ишларни бажаришда замонавий технологияларни қўллаш; - Эркаклар сартарошлик ишлари сифатини назорат қилиш. Билиши лозим: - Эркаклар соч-соқолини олишни билиши; - Эркаклар соч турмаги стилини билиши; - Эркаклар сартарошлик ишлари жараёнида самарали усулларни ҳамда ишларни бажаришда замонавий технологияларни қўллаш; - Талаб бўлганда эркаклар сочини бўяшни билиши лозим. Кўникмаларга эга бўлиши лозим: - Соч ва соқол олиш; - Талаб этилган соч турмаги бўйича соч олиш; - Сартарошлик ишлари жараёнида самарали усулларни замонавий технологияларни қўллаш; - Эркаклар сартарошлик ишлари сифатини назорат қила олиш. ЎҚУВ МОДУЛЛАРИ МАЗМУНИ 1-МОДУЛЬ. МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ
Download 59.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling