Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси


Download 131.73 Kb.
bet1/7
Sana08.11.2023
Hajmi131.73 Kb.
#1757366
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МУНДАРИЖА


  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) аҳоли бандлиги, меҳнат миграцияси ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради. Тарихга назар соладиган бўлсак, 1991-йил 10-октябрда  – Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича Ўзбекистон ССР Давлат қўмитаси ўрнига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ташкил этилди. 1992-йилда эса – Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти аъзолигига қабул қилинди. 1993-йил 14-июлда – меҳнат муҳожирлари ишлари бўйича Республика агентлиги ташкил этилди. 2001-йил 13-февралда эса  – Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги тузилди. Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ягона умумдавлат сиёсатини юритиш, ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, ёш Республика тараққиётида ишчи кучидан фойдаланиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти, бошқа давлатларнинг меҳнат органлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш белгиланди. Мазкур йилнинг 6-апрел куни эса меҳнат муҳожирлари ишлари бўйича Республика агентлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига айлантирилди.
2016-йилнинг 4-декабрида Шавкат Мирзиёев Миромонович Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангандан сўнг, меҳнат соҳаси ва бандликни таъминлашда жадал ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалий чора-тадбирлар бошланди.
2017-йил 7-февралда эса – 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди ва унинг тўртинчи – “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишида қуйидагилар назарда тутилди:
- янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.
2017-йил 24-майда– Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилди. Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида янги иш ўринлари ташкил этиш учун давлат буюртмасини ишлаб чиқиш, аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларни амалга ошириш, олий ва ўрта махсус, касбий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, кам таъминланган оилаларга нафақаларни ўз вақтида тўлаш ва моддий ёрдам беришни мониторинг қилиш ҳамда бошқалар белгиланди.
2018-йил 27-ноябрда  – Ўзбекистон Миграция бўйича Халқаро ташкилотга аъзо бўлди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сон Қарорига мувофиқ Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Вазирлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва идора бўйсунувидаги бўлинмалар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий ҳисобварақларига эга. Қуйидагилар Вазирлик тизимига киради (1-расм):

  • Вазирликнинг марказий аппарати;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;

  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, унга бўйсунадиган фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий филиаллар, хорижга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдин мослаштириш марказлари ва Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари;

  • Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази;

  • Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари;

  • Тошкент шаҳрида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази;

  • Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари;

  • Малакани баҳолаш марказлари;

  • “Меҳнат.уз” ахборот-компютер маркази” МЧЖ;

  • Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;

  • касб-ҳунар коллежлари;

  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;

  • Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;

  • “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;

  • Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;

  • Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш марказлари;

  • Олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Вазирликка ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисоб беради. Вазирлик ўз вазифалари ва функсияларини бажаришда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади(2-илова).
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вазифаси – бандлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш орқали аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга кўмаклашиш, меҳнат муносабатлари ва миграциясини тартиблаш, ишсизлар, ёшлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бор шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларини ишга жойлаштириш ва касбий тайёрлаш, меҳнатни рағбатлантириш, муҳофазалаш ва кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш. Вазирлик фаолиятидан кўзланган натижа Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун муносиб бандликдир. Вазирлик фаолиятидаги қадриятлар:

  • Самарадорлик ва аҳолига хизмат;

  • Ўзгаришларга тайёрлик;

  • Шаффофлик;

  • Масъулиятлилик;

  • Профессионализм;

  • Адолатлилик ва инсонпарварлик.


Download 131.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling