Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги умумий тавсифи ва ташкилий тузилмаси
Давлат меҳнат инспексияси фаолияти
Download 131.73 Kb.
|
МУНДАРИЖА
Давлат меҳнат инспексияси фаолияти
Бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат бозорини ислоҳ қилишда давлат меҳнат ҳуқуқ инспексиясининг роли тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 августдаги қарори билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида тугатилаётган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспексияси ва Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспексиялари негизида ягона Давлат меҳнат инспексияси ташкил этилди. Янги инспексияни ташкил этишдан кўзланган мақсад — расмий бандлик сектори улушини ошириш, мажбурий меҳнатга қарши курашиш, иш жойларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги меъёрларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришдан иборат. Инспексия махсус органлар билан келишмаган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари асосида хусусий ва давлат ташкилотларида режалаштирилмаган қисқа муддатли текширувларни ўтказиши мумкин. Улар давомийлиги бир кундан ошмаслиги керак. Мазкур текширувларда инспексия ходимларининг корхонанинг текширув предмети билан алоқадор бўлмаган молиявий-хўжалик ва бошқа фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек солиқ органларининг ёзма мурожаатлари асосида қуйидаги текширувлар амалга оширилиши мумкин: иш берувчи ва ходимлар ўртасида меҳнат шартномаларининг мавжуд эмаслиги (ноқонуний ишга олиш ва конвертда маош тўлаш); иш жойларида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши; иш берувчи томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш (ходимларни жамоат ва қурилиш ишларига жалб қилиш); меҳнат қонунчилигининг бузилиши (ноқонуний ишдан бўшатиш, ойлик маошларни тўламаслик). Коррупсион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан текширувларни қайд этиш ва уларга йўлланма бериш электрон тизими ишлаб чиқилиб, алоҳида ишонч рақами ажратилади. Синов тариқасида Тошкентнинг Яшнобод туманида ишсиз фуқароларга хизмат кўрсатиш бўйича «Ишга марҳамат» мономаркази очилмоқда. У ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, банд бўлмаган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек хорижга вақтинча ишлаш учун отланаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш каби вазифаларни бажаради. Download 131.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling