Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қайси республика комиссияларининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади?


Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси бўйича қандай ўзгартишлар амалга оширилди?


Download 56.57 Kb.
bet14/21
Sana09.08.2023
Hajmi56.57 Kb.
#1666074
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
prokuraturaсавол-жавоб 20.07.2022

2. Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси бўйича қандай ўзгартишлар амалга оширилди?
Конституциявий судга мурожаат қилувчи субъектлар доираси кенгайтирилиб, уларга қўшимча равишда қуйидагилар киритилмоқда:
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ;
- Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил;
- Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
- Ҳисоб палатаси аъзолари;
- Фуқаролар ва юридик шахслар.
Эндиликда, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фикрича, қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган бўлса, Конституцияга мувофиқ келмаса ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланилган бўлса, улар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан
жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

(19.05.2021 й. ПҚ–5116-сон)

Бош прокуратура томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган мазкур қарор хотин-қизларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг барвақт олдини олиш, мутасадди давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.


Қарор билан:
- Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитацияқилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдиниолиш республика маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллабқувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёллар реабилитация ва мослаштиришреспублика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилдиҳамда асосий вазифалари белгиланди;
- мавжуд 197 та Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларниреабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасдқилишнинг олдини олиш марказларини оптималлаштириш ҳисобига29 та Марказ қолдирилиб, уларнинг штат бирликлари белгиланди;
- марказлар фаолиятига оид ташкилий масалалар тартибгасолинди, уларга жойлаштириладиган шахслар тоифасига аниқликкиритилди;
- хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунийманфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда фаолиятниамалга оширадиган вазирлик ва идораларга қўшимча вазифаларюкланди;
- Шунингдек, Бош прокуратура, Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашвазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “AZIZ-AYOL.UZ” ягонаинтерактив миллий платформаси доирасида 24 соат услуксиз ишловчи“ишонч телефони” ишга туширилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий
этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
(06.05.2021 й. ПҚ-5105-сон)

1. 2021 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд вилояти туман (шаҳар)


ҳокимликлари тузилмасида эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи "маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этилади:
- туман (шаҳар) ҳокимлиги таъсисчилигида Маҳаллабай ишлаш марказлари ташкил этилиб, уларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди;
- туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторлари бириктирилади;
- маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими негизида маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.
2. Марказлар 1 июндан бошлаб – Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида, 1 августга қадар – Самарқанд вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.
3. Марказлар штат бирликлари бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштириш инспекторлари штат бирликлари қисқартирилиши ҳисобидан шакллантирилади.
4. Марказ директори:
вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;
маҳаллалар кесимида тўпланган муаммо ва мурожаатларни мувофиқлаштириб, уларни ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;
амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида ҳисобот бериб боради.
5. 2022 йил 1 январдан бошлаб мазкур экспериментни
республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласи кўриб чиқилади.



Download 56.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling