Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қайси республика комиссияларининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади?


Дастлабки эшитув вақтида номақбул далилларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома


Download 56.57 Kb.
bet11/21
Sana09.08.2023
Hajmi56.57 Kb.
#1666074
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
prokuraturaсавол-жавоб 20.07.2022

13. Дастлабки эшитув вақтида номақбул далилларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома
Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далил деб ҳисобласа чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.
Илтимоснома айблов хулосаса ёки айблов далолатномасини олган кундан бошлаб 3 сутка ичида берилиши мумкин.
Илимосноманинг нусхаси тегишли прокурорга ўша куни юборилади.


14. Дастлабки эшитув вақтида ҳимоя томоннинг қандай илтимосномаларини рад қилиш асосларини исботлаш масаласи прокурор зиммасига юклатилади?
Далиллар қонунга хилоф усуллар билан олинган бўлса;
Далиллар жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларидан маҳрум қилган бўлса;
Далиллар жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини чеклаган бўлса;
Далиллар ЖПК талабларини бузган ҳолда олинган бўлса;
Қолган барча илтимономаларни исботлаш масаласи уни киритиган тараф зиммасига юклатилади.
Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса мазкур далил юридик кучини йўқотади ва ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши мумкин, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Номақбул деб топилиб чиқариб ташланган далилни мақбул далил деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосига асосан қайта кўриб чиқилиши мумкин.


15. Дастлабки эшитув вақтида жиноят ишини айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш учун асослар?
1) айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ушбу Кодекснинг талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ёки бошқа қарор чиқариш имкониятини истисно этса;
2) тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса;
3) жиноят ишларини бирлаштириш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса;
4) айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида унга ушбу Кодекснинг 375 ва 38113-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса;
5) айблов далолатномасида ёки айблов хулосасида, жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарорда баён этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида малакалаш учун асослар мавжудлигидан далолат берса ёки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараёнида аниқланган бўлса.
Суд 5-бандга асосан жиноят ишини прокурорга қайтарганда қайтариш сабабини кўрсатиши шарт.
Суд жиноят ишини прокурорга қайтаришда айбланувчининг эҳтиёт чораси масаласини ҳал этади.



Download 56.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling