Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қайси республика комиссияларининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади?


Глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммоси


Download 56.57 Kb.
bet7/21
Sana09.08.2023
Hajmi56.57 Kb.
#1666074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
prokuraturaсавол-жавоб 20.07.2022

Глобал иқлим ўзгариши ва Орол муаммоси. Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат имзоланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ.
Жаҳонда қашшоқликка қарши курашиш. Қашшоқликни тушатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этамиз.


ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ ИНСОН
ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШДАГИ МАЪРУЗАСИДА ҚАНДАЙ
АСОСИЙ МАСАЛАЛАР КЎТАРИЛДИ?



1. Мазкур маърузада қуйидаги мавзулар кўтарилди.
Гендер сиёсати – умумий сиёсат ва амалга оширилган ишлар;
Ижтимоий ёрдамга мухтож шахсларнинг (масалан, ногиронларнинг) ҳуқуқлари;
Ёшлар ҳуқуқи;
Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати;
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш масалалари;
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, сўз эркинлиги;
Қийноқларга қарши кураш.
2. Маърузада инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган қандай муҳим ютуқларга тўхталиб ўтилди?
Ютуқлар:
Маърузада инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган муҳим ютуқларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, 2020 йилда халқаро экспертларнинг фаол иштирокида соҳада муҳим ҳужжат - Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия тасдиқланганлиги таъкидланди.
Шунингдек, видео чиқишда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилиши;
Фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини кескин камайтиришга эришилганлиги ва бу борада амалга оширилган ишларнинг давом эттирилиши ҳақида маълумот бериб ўтилди.


3. Ўзбекистонда келажакда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида қандай режалар баён қилинди?
Келажакдаги режалар:
Маърузада келажакдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Улар орасида Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш муҳим ўрин тутади.
Яна бир муҳим масала, Қийноқларга қарши конвенциянинг факультатив протоколини ратификация қилиш ҳисобланади. Бу эса қийноқларга қарши кураш борасидаги халқаро стандартларни мамлакатимиз қонунчилигига имплементация қилишга, қийноқларни олдини олишга оид миллий привентив механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ундан ташқари, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция лойиҳасини тақдим этиш; БМТ доирасида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Халқаро конференция ўтказиш; Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш шулар жумласидандир.



Download 56.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling