ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ
БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 75-СЕССИЯСИДА ҚАНДАЙ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРГА ТЎХТАЛИБ ЎТДИ?
Пандемия даврида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. БМТ шафелигида “Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги” халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бош котиб Антониу Гутерришнинг инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларига қаратилган саммитни ўтказиш бўйича таклифини маъқуллади.
Ёшлар сиёсати. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташабусини қўллаб-қувватлашга чақирди. Шунингдек, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклиф этилди.
Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик. Марказий Осий минтақасининг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш мақсадида БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш марказини очиш таклиф этилди.
БМТнинг Глобал антитеррор стратегияси доирасида Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгусидаги истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш таклиф этилди.
2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзуссида халқаро форумни ўтказишга тайёрлигимиз маълум қилинди.
Афғонистон масаласида. Жорий йилнинг сентябрь ойида Доха шаҳрида афғонистон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз.
Минтақада интеграция жараёнларига Афғонистонни жалб этиш мақсадида “Сурхон-Пули Хумри” электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темирйўл қуриш каби йирик лойиҳани амалга оширишга киришдик.
“Беқорор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳим. Шу боисдан БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |