Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қайси республика комиссияларининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади?


Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти жорий қилинган бўлиб, у нима асосга кўра амалга оширилади?


Download 56.57 Kb.
bet9/21
Sana09.08.2023
Hajmi56.57 Kb.
#1666074
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
prokuraturaсавол-жавоб 20.07.2022

4. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти жорий қилинган бўлиб, у нима асосга кўра амалга оширилади?
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосномасига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, суд томонидан амалга оширилади.
Гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилишга асослар мавжуд бўлган ҳолларда
Уларнинг республикадан ташқарига чиқиб кетиши;
Уларда жиноят ишини юритишда иштирокини истисно қиладиган оғир ва давомли касалликлар мавжуд бўлса қўлланилади.


5. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби?
Суриштирувчи, терговчи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқариб, иш ҳужжатлари билан прокурорга юборади.
Прокурор танишиб чиқиб, қарорга рози бўлган тақдирда илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни зарур ҳужжатлар нусхаси билан тегишли ЖИБ судига юборади.
Суд 24 соат ичида кўриб чиқиб, қаноатлантириш ёҳуд рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд ажримидан норози тараф 72 соатда хусусий шикоят (протест) бериши мумкин.


6. Ушлаб туриш муддатига қандай ўзгартиш киритилди?
Ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан(эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайти) эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил қилади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин.


7. ИИВ терговига тегишли бўлган қандай жиноят ишларининг тергови прокуратура терговига ўтказилди?
Одам ўғирлаш (ЖК 137-м.)
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м.)
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖК 214-м.);
Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш (ЖК 222-м.)



Download 56.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling