Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси
суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР
суриштирувни самарали ўтказиш бўйича илмий тавсияларни ишлаб
чиқиш мақсадида жиноятларни очиш, тергов қилиш ҳамда уларнинг олдини олишни ташкил қилиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганади. Бу қонуниятлар жиноят аломатлари бўлган ҳодисалар ҳақидаги дастлабки ахборотни текшириб, жиноятларни тергов қилиш чоғида исботланиши лозим бўлган ҳолатларни аниқлайди. Шунингдек, жиноят ишларининг ҳар хил турлари бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун тергов ҳаракатларини ва жиноят-процессуал қонунида назарда тутилган бошқа чора- тадбирларнинг дастурларини ишлаб чиқиш, жиноятларни тергов қилиш учун қўлланиладиган тергов ҳаракатларини тайёрлаш ҳамда ўтказиш ва шу кабиларнинг энг муҳим хусусиятларини ҳам акс эттиради. 62 Kriminalistika. Darslik. A.K.Zakurlaev, D.B.Bazarova va b.q. – Toshkent: TDYU, 2015. – 510 b. 63 Вехова В. Б.Компьютерные преступления: способы совершения, методики расследования. М., 1996. 41 Хусусан, тадқиқотчи И.В. Романов ўз изланишларида ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда илм-фан ва техника ютуқларидан тўлиқ фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтган 64 . Уларни билишга жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олиш билан боғлиқ объектларни криминалистик нуқтаи назаридан ўрганиш, тергов фаолиятининг асосий ривожланиш йўналишларини умумлаштириш ва аниқлаш, шунингдек тергов ва суриштирувни ташкил этиш ҳамда уларни ўтказишдаги типик алоқалар ва ўзаро боғлиқликнинг барқарор жиҳатларини текшириш ҳамда аниқлаш йўли билан эришилади. Криминалистик услубиётни ўрганадиган қонуниятлар ўз хусусиятига кўра икки қисмдан: умумий қоидалар ва жиноятларни тергов қилишнинг хусусий (турга оид) услубиётлар тизимидан иборат. Умумий қоидалар криминалистик услубиётнинг назарий асослари бўлиб, у криминалистиканинг мазкур қисмининг мавзуи (предмети)ни, илмий билимларнинг бошқа соҳалари билан алоқаларини, хусусий криминалистик услубиётларни тузиш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга оид энг муҳим масалаларни ҳамда жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш муаммоларини тадқиқ этишни ўз ичига олади. Пировард натижада самарали хусусий криминалистик услубиётларнинг яратилиши ва уларнинг жиноятчиликка қарши курашда муваффақиятли қўлланилиши ана шу масалаларнинг қанчалик пухта ишлаб чиқилганлигига боғлиқ бўлади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling