Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро депортаменти бошлиғига


Download 34 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1548411
Bog'liq
19012023


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро депортаменти бошлиғига
Сурхондарё вилоят Бойсун тумани “Юқори Мачай” маҳалласида яшовчи жабрланувчи фуқаро 2-гуруҳ ногирони Поёнов Тожимурод томонидан
Ариза
Ушбу аризани ёзишдан масадим 2021-йил 25-июн куни кеч соат 22 лар чамасида Бойсун туман Марказий шифохонасининг хирургия бўлими эшигида мени бир гуруҳ шахслар яъни Қиличов Фахриддин, Қиличов Камолиддин, Қиличов Муҳиддин, Қиличов Саттор, Эшқурбонов Собир рецидивист Қиличов Эгамберди, Қиличов Ҳусниддин, Қиличов Самараддин, Қиличов Худойберди, Муродов Камолиддинлар 10 нафардан иборат уюшган жиноий гуруҳ бўлиб бошларимга ва баданимни турли жойларига уриб тепиб менга оғир тан-жарохатлари етказиш жиноятини жамоат жойида намойишкорона қастдан содир этишди. Уларнинг ушбу жиноий харакати шифохона пештоғида ўрнатилган кузатув камерасида сақланган бўлиб 2022-йил 17-январ куни ЖИБ Термиз туман судида хамда 2022-йил 15-март кунида ЖИБ Бойсун туман судида кўриб чиқилиб юқоридаги судлар ҳукми билан Қиличов Фахриддинга 3 йил 6 ой муддатга, Қиличов Муҳиддинга 3 йил мудатга, Қиличов Камолиддинга 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва тайинланга жазо манзил калонясига ўташ белгиланди. Ҳозирги кунда судланувчиларнинг барчаси 3 ой ҳам жазо мудатини ўтамасдан уйларига жавоб берилган Некция машиналарини миниб мазза қилиб юришибди.
Судланувчи Эшқурбонов Собирга узул-кесил иш ҳақининг 20 фойизи миқдорида Давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди. Қиличов Сатторга эса ЖИБ Бойсун туман судининг ҳукми билан 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари асосиз равишда жиноят ишидан четлаштириб юборилди.
Юқоридаги суд ҳукумларида жиноят оқибатида менга етказилган тан-жарохатларини шифохоналарда даволатиш учун сарфланган дори-дармон харажатлари учун ҳисобланган 5 миллион 328 минг сўм зарар судланувчилар: Қиличов Фахриддин, Қиличов Муҳиддин, Қиличов Камолиддинлар томонидан солидар тартибда ундурилсин деб ҳукумда кўрсатилган бўлсада орадан 1 йил вақт ўтишига қарамасдан МИБ Бойсун туман бўлими бошлиғи М. Д. Мирзаевга ҳамда давлат ижрочиси Исломов Исомиддинларга 10 маротаба ёзма ва оғизаки тартибда мурожаат қилсам ҳам ҳозирги кунга қадар 1 сўм хам зарарларимни ундуриб бермади бундан ташқари судланувчи Қиличов Муҳиддин Музработ туманига яшаётганлиги сабабли МИБ Музработ туман бўлими бошлиғи У. С. Сатторовга ҳамда Музработ тумани Давлат ижрочиси Норқулов Одилларга бир неча маротаба ҳукумда кўрсатилган зарарларимни Қиличов Муҳиддиндан ундириб бериш ҳақида мурожаат қилган бўлсамда юқоридаги масъул мансабдорлар томонидан суд қарори асосида ижрога қаратилган зарарларимни 1 сўми ҳам ундириб берилмасдан пайсалга солиб келинмоқда, улар судаланувчилардан моддий манфаатдор бўлмасалар орадан 1 йил ўтишига қарамасдан зарарларимни ундуриб беришган бўлар эдилар???
Бундан ташқари ФИБ Бойсун туман судининг 2022-йил ноябр ойининг 7-кунидаги қонуний кучга кирган хал қилув қарорига асосан жавобгарлар Қиличов Камолиддин, Қиличов Муҳиддин, Қиличов Фахриддин, Эшқурбонов Собир, Қиличов Сатторлардан жиноятлари оқибатида менга етказишган 10 000 000 сўм маънавий зарарларимни солидар тартибда ундуриш бўйича қарор чиқарилган бўлсада орадан 2 ойдан кўпроқ вақт ўтишига қарамасдан юқоридаги МИБ нинг масъул рахбар ва ҳодимлари томонидан ҳозирги кунга қадар 1 сўм ҳам моддий ва маънавий зарарларим ундириб берилмасдан келинмоқда.
Мен юқоридаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган жиноят оқибатида соғлигимни йўқотиб ногирон бўлиб қолдим ўзим ва оила аъзоларим жуда кўп миқдорда зарар кўрдик шунга қарамасдан суд томонидан энг кам миқдорда ундуришга қаратилган зарарларимни ҳам ундуриб бермасдан МИБ ҳодимлари мансабини суистемол қилиб менга қўшимча маънавий зарар етказмоқдалар
Ҳурматли Бошлиқ!
Юқоридаги мансабини суистемол қилиш оқибатида мени оввораю сарсон қилиб норозичилигимга сабабчи бўлаётган масъул ҳодимларингизга нисбатан қонуний чоралар кўришингизни ҳамда жиноят оқибатида менга етказилган моддий ва маънавий зарарларимни жавобгарлардан ундириб берилишига амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман.

  1. Аризамга ЖИБ Термиз туман судининг 2022-йил 17-январ кунидаги ҳукми нусхаси

  2. ЖИБ Бойсун туман судининг 2022-йил 15-мартдаги ҳукми нусхаси

  3. ФИБ Бойсун туман судининг 2022-йил 7- ноябр кунидаги қонуний кучга кирган қарори нусхаси.

  4. Сурхондарё вилояти суди ФИБ судлов ҳайъати апелляция инстанцясининг ажрими нусхаларини аризамга илова қиламан деб


Жабрланувчи фуқаро: Поёнов Тожимурод:
19.01.2023-й.
Тел: +998 99 672 8231
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling