Бойсун туманидаги “Юқори Мачай” махалла фуқаролар йиғини раислигига номзод Поёнов Тожимурод Қурбонназаровичнинг иш
Д А С Т У Р И
Ассалому алейкум хурматли сайловчилар: Хурматли халқ вакиллари: Мен “Юқори Мачай” махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайлансам қуйидаги ишларни амалга ошираман.
-
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-моддасида белгилаб қўйилган ваколатларимдан фойдаланиб ушбу махаллада яшовчи барча фуқароларни ижтимоий-иқтисодий ахволини яхшилашга, худудни ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, ахолининг турмуш шароитини яхшилашга бор кучим тажрибам ва билимимни ишга солиб халол хизмат қиламан.
-
Махалла худудидаги ички йўлларни таъмирлатиб қишлоқни охиригача асвалт ётқизилишини ташкил этаман.
-
Ичимлик сувидан мунтазам фойдаланишни йўлга қўяман.
-
Кам даромадли оилаларни ижтимоий ахволини яхшилаш мақсадида тегишли банклар орқали имтиёзли кредит маблағлари билан таъминланишига кўмаклашаман.
-
Ахолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида юқори ташкилотлар билан биргаликда махалла марказида ахолига тиббий хизмат кўрсатиш пункти қурилишини охирига етказишни йўлга қўяман.
-
Ахолини қишки мавсумда иситиш тизимини яхшилаш мақсадида арзон кўмир махсулотлари билан таъминланишига кўмаклашаман.
-
Ёшларни пухта ва сифатли билим олишларини, соғлом рухда тарбияланишини яхшилаш мақсадида махалла худудида қурилиши бошланган болалар боғчаси, мактаблар, спорт заллари қурилишини тез фурсатда қурилиш ишларини охирига етказилишини йўлга қўяман.
-
Алохи томарқа хўжалигидан самарали фойдаланишини йўлга қўйиш мақсадида ариқ ва гузарларни ўз вақтида хашар ташкил қилиб қоздириб мунтазам сув билан таъминланишини яхшилайман.
-
Фуқароларни мурожаатларини қабул қилиб уларни ўз муддатида ўрганиб муаммоларини жойида ижобий хал қилишга кўмаклашаман.
-
Ёшларни таълим тарбиясидан, одоб-ахлоқидан хабардор бўлиб махалла, мактаб , ота-оналар хамкорлигини йўлга қўяман.
-
Ёшлар ва хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар етакчиси, хоким ёрдамчиси, хотин қизлар фаоли билан хамкорликда янги иш ўринлари барпо этиш, томарқа хўжалигидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этаман.
-
Махалла гузарида сартарошхона, нонвойхона, пойафзал тузатиш устахонаси, тикувчилик цехи, компютер хизматлари биноларини қурдириб уларни ахолига мунтазам хизмат қилишларини йўлга қўяман.
-
Кам даромадли оилалар, якка ёлғизлар, кекса нуронийлар холидан хабар олиб уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш ишларини ташкил этаман.
-
Худудда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида участка профилактика инспектори ва оқсоқоллар билан хамкорликда ахоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини мунтазам олиб боришни йўлга қўяман.
-
Худудда яшовчи кекса нуроний отахон ва онахонларни маънавий рухлантириш мақсадида Республикамиздаги улуғ зиёратгохларни зиёрат қилдириб қадимий ва навқурон шахарларимизни томоша қилиб дам олишларини ташкил этаман.
-
Ахолини иш билан таъминлаш хамда ижтимоий ахволини яхшилаш ақсадида туризм сохасини ривожлантиришни йўлга қўяман.
Хурматли халқ вакиллари: Ушбу юқоридаги барча вазифаларни хамда махалла фуқаролар йиғини раисининг ваколатларига кирадиган бошқа қилиниши лозим бўлган барча ишларни амалга ошириб сизлар билан елкадош бўлиб астойдил хизмат қиламан деб ишонтираман.
Номзод: Поёнов Тожимурод
18.08.2023-йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |