Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси


б) низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар (умумий


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/63
Sana06.10.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1694168
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
download

б) низоли оилаларда яшовчи хотин-қизлар (умумий 
рўзғор асосида яшовчилар)га профилактик таъсир 
кўрсатиш ва уларни ижтимоий мослаштириш бўйича: 
низонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва 
уларни ечимини топишга ваколати доирасида ҳар 
томонлама кўмаклашиш; 
низолашаётган 
томонларнинг 
низонинг 
предмети юзасидан бўлиб ўтадиган мунозараларида 
бевосита иштирок этиш; 
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш тарзи 
ва оилавий муҳитини ўрганиб, уларга маҳаллада обрў-эътиборга 
эга бўлган кайвони, отинойи, шунингдек “Оқила аёллар” 
ҳаракати аъзоларини бириктириш; 
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг турмуш 
тарзидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг ўз 
жонига суиқасд қилишини барвақт олдини олиш бўйича 
психологик тадбирларни ташкил этиш; 
зарур ҳолларда низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларга 
ҳимоя ордери бериш бўйича профилактика инспекторига таклиф 
киритиш; 
низоли оилаларда яшовчи хотин-қизларнинг вояга етмаган 
фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига 
жойлаштиришда, 
шунингдек 
қонунчиликда 
белгиланган 
ижтимоий 
ҳимоя 
кафолатларидан 
фойдаланиши 
учун 
ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга амалий кўмаклашиш; 
в) турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга 
тушиб қолган аёлларни ижтимоий мослаштириш бўйича: 


33 
турмушидан ажрашиб, ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган 
аёллар рўйхатини шакллантириш ва алоҳида 
йиғмажилд юритиш, уларнинг турмуш тарзини
оилавий шароитини, қобилияти ва касбий лаёқатини 
ўрганиш 
ҳамда 
якка 
тартибдаги 
ижтимоий 
профилактик чора-тадбирларни белгилаш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни 
ишга жойлаштириш бўйича манзилли чораларни кўриш, шу 
жумладан меҳнат ярмаркаларида иштирок этишини таъминлаш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни касб-ҳунар
ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига юбориш бўйича 
барча зарур ҳаракатларни амалга ошириш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни ҳақ 
тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларга дастурлар 
доирасида кредитлар олишга ҳар томонлама кўмаклашиш; 
тадбиркорлик фаолияти билан мустақил шуғулланиш 
тажрибасига эга бўлмаган ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган 
аёлларни, ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун етакчи 
тадбиркорларга бириктириш чораларини кўриш; 
ижтимоий 
оғир 
аҳволга 
тушиб 
қолган 
аёлларга 
томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уй 
шароитида деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа шу каби фаолият 
турларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; 
ижтимоий 
оғир 
аҳволга 
тушиб 
қолган 
аёлларга 
тадбиркорлик ва доимий даромад келтирувчи фаолият билан 
шуғулланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда 
субсидиялар олишда ёрдам кўрсатиш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларни уй-жой 
билан, шу жумладан вақтинчалик бошпана билан таъминлаш 
учун зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришга ҳар 
томонлама кўмаклашиш; 
ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёлларнинг вояга 
етмаган фарзандларини мактаб ва мактабгача таълим 


34 
муассасаларига жойлаштириш бўйича тушунтириш ишларини 
олиб бориш, шунингдек қонунчиликда белгиланган ижтимоий 
ҳимоя кафолатларидан фойдаланиши учун ҳужжатларни йиғиш 
ва расмийлаштиришга амалий кўмаклашиш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling