1-амалий иш
Мавзу: Йўл тушамаси конструкцияси кўндаланг кесимини асослаш, йўл тушамасини қуриш учун машина-механизимларнинг отрядини шакиллантириш, етакчи йўл қурилиш машиналарини танлаш ва уларнинг иш унимдорлигини аниқлаш
Ишдан мақсад: Талабаларгаберилган топшириқга асосан йўл тушамасиниқуриш ишларида ташкил қилиш жараёнларини урганадилар.
Йўл тушамаси конструкцияси кўндаланг кесимини асослашда, қурилаётган автомобиль йўлнинг тоифасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб асосида топилади.
Ётқизилаётган қатламнинг энг кам қалинлиги энг катта зарраларнинг ўлчамидан камида 1,5 марта кўп бўлиб, мустаҳкам асосга ётқизилаётган қалинлиги 10 cm дан, қумлик асос бўлганда 15см дан кам бўлмаслиги керак. Қатламнинг ўта катта қалинлиги 14.1-жадвалда кўрсатилгандан катта бўлмаслиги лозим.
Тош материалларининг тўкилган ҳолатдаги ҳажмини, уни зичлагандаги заҳира коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. Оптимал заррачалар таркибли қум-шағал (чақиқтош) ва зарраси 40-70 ва 70-120 mm мустаҳкамлик маркаси 800 дан кўп чақиқтош материаллари-нинг зичланишдаги заҳира коэффициенти тахминан 1.25-1.30 ни, мустаҳкамлик маркаси 600-300да 1.3-1.5 бўлиши мумкин. t
Чақиқтош, шағал материаллар олиб келиниб йўл пойи юзасига ва оралиқдаги омборларга штабель қилиб тўпланади, сўнгра тўшамани қуришда ишлатилади.
14.1-жадвал
Материал кўриниши
|
Зичланаётган қатламнинг энг катта қалинлиги, зичловчи машина қўлланганда
|
Силлиқ юза-лик, массаси -10 t
|
Панжарасимон, ғилдирак шиналик, массаси 15t
|
Титратма ва арлаш массали, t
|
10tгача
|
16 t
|
Қийин зичланувчи (оти-либ чиққан, етоморфик мустаҳкамлиги 1000 в дан катта, қаттиқ, яҳши сиқадиган, куюндилар ойқалашган ҳолатда)
|
18
|
24
|
18
|
24
|
Енгил зичланувчи оти-либ чиққан етоморфик жинслар мустаҳкам-лиги 1000 кам ўлган, чўкмалар, аниқланма-ган, шағал-лар, куюнди-лар ғовак ҳолатдагиси
|
22
|
30
|
22
|
30
|
ЎзРСТ 25607 бўйича оптимал гранулометрик таркибли қум-шағал ёки қум-чақиқтош қоришмаларини йўл устида тайёрлашга рухсат этилади.
Қоришма, ётқизилиш пайтида оптималга яқин бўлган ва ундан 10% дан ортиқ фарқ қилмайдиган намликка эга бўлиши керак. Намлиги етишмайдиган қоришмаларни зичлашдан 20-30 минут олдин намланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |