Қум цемент қоришмасини аралаштириш усули билан чақиқтошлардан асосларни бутун чуқурлигига етказмасдан ишлов бериб қуриш
Чақиқтош ёйилгандан сўнг, уни намлаб (сув сарфи 10 dm3/m2), бир издан 2-3 мартадан катоклар ўтиши билан зиланади.
Чақиқтош қатламининг юқори қисмига ишлов берувчи қум цемент қоришмасини мажбурий тариқада ишлайдиган қориштиргичда тайёрлаш тавсия қилинади.
Ёйилган чақиқтошларнинг юзасига келтирилган қум цемент қоришмасини ётқизиш текисловчи механизмлар ёки автогрейдерлар билан амалга оширилади.
Қум цемент қоришмасини чақиқтош билан текисловчининг кўп тишлик юмшатгичлари ёки кесувчилар билан аралаштирилади. Сўнгра керак бўлган тақдирда уни оптимал намликка етгунча намланади ва иккинчи марта аралаштириб текисланади ва бир издан 12-16 марта ўтказиб ғилдирак шиналик катоклар билан зичланади.
Зичлаш тугагандан сўнг асос юзасини текисловчи ёрдамида тоза пардозланади ва текис валецлик оғирлиги 6-13 тн.ли катоклар билан бир из устидан 1-2 марта ўтиш билан якуний зичланади.
Пардозлаш ишлари тугаши билан асоснинг қаровини таъминлаш мақсадида юза-сига 1m2 га 0,6-0,8л битум эмульсияси сепиш ёки қум (енгил супес) 4-6 cm қалинликда сепилиб, уни нам ҳолатда 28 сутка сақланади.
ЙЎЛ ТЎШАМАСИНИ ҚУРИШ.
Асосни остки қатламини қуриш.
Етакчи механизм қилибэксковатор танлаймиз.
Автосамосваллар ёрдамидаматериални карьердан ташиш.
Автогрейдер ёрдамида ташилган материални ёйиш
Ёйилган материални сув сепиб намлаш
Материални зичлаш
Зичлаш қўйидаги катоклар оғирлиги кетма кетлиги бўйича боради.
1. Ўрта катоклар 6-13 т
2. Оғир катоклар 14т ва ундан юқори
Асосни устки қатламини чақиқтошдан қуриш.
Етакчи механизм қилиб автогрейдердан фойдаланамиз.
Автосамосваллар ёрдамида чақиқтошни карьердан ташиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |