Збекистон республикаси бош прокурорининг


Download 24.6 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi24.6 Kb.
#1251058
Bog'liq
Приказ узб



Ў
ХДФУ
ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
Б У Й Р У Ғ И
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқарма
ва бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида


2017 йил «20» декабрь

178-сон

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига


ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-5196-сонли Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг ташкилий-штат тузилмасига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан


Б У Ю Р А М А Н :


1. Қуйидагилар:
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари маҳкамасининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси
1-иловага мувофиқ;
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси маҳкамасининг ташкилий-штат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 10.10.2016 йилдаги “Ташкилий-штат тузилмаларни тасдиқлаш ҳамда Бош прокуратура таркибий тармоқларининг тартиб рақамларини белгилаш тўғрисида”ги 135-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи таркибий тармоқларнинг низомларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирсин ҳамда уларнинг тартиб рақамларини тасдиқласин.
4. Мазкур буйруқ прокуратура ва Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг барча ходимларига етказилсин.
5. Буйруқ ижроси устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Ўзбекистон Республикаси







Бош прокурори







2-даражали Давлат адлия







маслаҳатчиси




И.Абдуллаев

Download 24.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling