Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»


Download 26.18 Kb.
bet5/6
Sana08.04.2023
Hajmi26.18 Kb.
#1342377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-сонли БҲМС

6-§. Консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун шўъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботини қайта ҳисоблаш
31. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шўъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг молиявий ҳисоботларини бош жамият томонидан тузиладиган консолидациялашган молиявий ҳисоботга киритиш учун қайта ҳисоблашда бош жамият қуйидаги тартиб-таомилларни бажариши керак:
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, шўъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг активлари ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта ҳисобланиши лозим;
б) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шўъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг хусусий капитали моддалари, бундан жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) мустасно, ҳисобот даврининг охирги санасидаги Марказий банкнинг курси бўйича қайта ҳисобланиши керак;
в) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган шуъба (тобе) хўжалик жамиятлари, мустақил балансга ажратилган таркибий бўлинмаларнинг даромадлари ва харажатлари моддалари, шунингдек тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобот давридаги Марказий банкнинг курслари ва улар амал қилиш кунлари ҳосилалари суммасини ҳисобот давридаги кунлар миқдорига бўлиш натижасида ҳисоблаб чиқарилган курсларнинг ўртача миқдоридан фойдаланган ҳолда қайта ҳисобланиши лозим.
32. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фаолиятнинг таснифи ўзгарган ҳолларда, ўзгарган таснифга нисбатан қўлланадиган қайта ҳисоблаш тартиб-таомиллари ушбу ўзгариш санасидан бошлаб фойдаланилиши лозим.
7-§. Ахборотларни ёритиб бериш
33. Молиявий ҳисобот ва унга тушунтиришларда қуйидагилар ёритиб берилиши керак:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари миқдори;
б) қўшилган капитал сифатида таснифланадиган курс фарқлари суммаси;
в) бухгалтерия ҳисобининг бошқа счётларига олиб борилган курс фарқлари миқдори;
г) ҳисобот санасидан кейин юз берган валюта курслари ўзгаришларининг оқибати, агар улар жуда муҳим бўлса ва уларни ёритиб бермаслик молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолашга ва қарорлар қабул қилишга салбий таъсир кўрсатса;
д) курс фарқини хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ҳисобдан чиқариш усули;
е) молиявий ҳисобот тузишнинг ҳисобот санасидаги Марказий банк курси.
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га
ИЛОВА

Download 26.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling