Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»


Download 26.18 Kb.
bet1/6
Sana08.04.2023
Hajmi26.18 Kb.
#1342377
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-сонли БҲМС


Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
1-§. Умумий қоидалар
1. Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва уларни молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини белгилаш ҳисобланади.
2. Мазкур БҲМСнинг амал қилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги операцияларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ташкилотларга (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) (кейинги ўринларда — хўжалик юритувчи субъектлар) татбиқ этилади.
3. Мазкур БҲМС таъсис ҳужжатлари ва бошқаларда қайта ҳисоблаш талаб қилинган ҳолларда, сўмда тузилган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини чет эл валютасига қайта ҳисоблашда қўлланилмайди.
4. Ўзбекистон Республикасида барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валютада ― сўмда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисоботларни тақдим этиши шарт, агарда қонунчиликда бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса.
5. Мазкур Стандартда қўлланиладиган атамалар:
а) Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги фаолият ― Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига кўра юридик шахс ҳисобланган хўжалик юритувчи субъект томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида мустақил балансга ажратилмаган таркибий бўлинмалар орқали амалга ошириладиган фаолият;
б) хорижий валютада операцияни амалга ошириш санаси ― қонунчилик ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ хўжалик юритувчи субъектда чет эл валютасидаги операциянинг натижаси ҳисобланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш ҳуқуқи юзага келган кун.
6. Чет эл валютасидаги операциялар бўлиб чет эл валютасида амалга ошириладиган битим ҳисобланади, қачонки хўжалик юритувчи субъект:
а) активлар, ишлар ва хизматларни чет эл валютасида харид қилади ёки реализация қилади;
б) тўлаш ёки олиш суммалари чет эл валютасида белгиланган кредитлар ёки қарзларни олганда ёки тақдим этганда;
в) чет эл валютасидаги мажбуриятларни ўзига қабул қилганда ёки мажбуриятларни қоплаганда, ёхуд олинадиган счётларга эга бўлганда.
7. Чет эл валюталарининг сўмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсининг (кейинги ўринларда ― Марказий банк курси) ўзгаришига ҳамда активлар ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашга боғлиқ ҳолда ижобий ёки салбий курс фарқи юзага келади.

Download 26.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling