Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»


-§. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш


Download 26.18 Kb.
bet2/6
Sana08.04.2023
Hajmi26.18 Kb.
#1342377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-сонли БҲМС

2-§. Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
8. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида, сўмда қайта ҳисобланиши лозим.
9. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмда қайта ҳисоблаш ушбу чет эл валютасининг сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
10. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун мазкур сўмдаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасидаги айрим операцияларнинг содир этиш саналари мазкур БҲМCнинг иловасида келтирилган.
11. Бухгалтерия ҳисобида консигнантга нисбатан чет эл валютасидаги кредиторлик қарзи консигнацияга олинган товарларни сотиш санасида, ана шу санадаги Марказий банкнинг курси бўйича вужудга келади. Қарздорликнинг кейинги ҳисоби мазкур БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
12. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта — сўмларда амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар хизмат кўрсатиш санасидан бошлаб тўлов келиб тушган санага қадар давр ичида Марказий банк курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келадиган курс фарқини молиявий фаолиятдан даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борадилар.
3-§. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш
13. Чет эл валютасида харид қилинган товар-моддий захиралари (бундан консигнация шартномалари бўйича товарлар мустасно) ва бошқа активларни баҳолаш, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-банди, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ шаклланадиган, харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.

Download 26.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling