Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳМС


Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши)


Download 401.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana19.12.2022
Hajmi401.99 Kb.
#1032994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1-СОНЛИ БҲМС ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши) 
46. Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиниши бўлмаслиги керак, бошқа 
БҲМСларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
47. Даромадлар ва харажатлар моддалари ўзаро ҳисобга олиниши мумкин эмас, фақат 
қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: 
47.1. БҲМС буни талаб қилади ёки рухсат этади; 
47.2. Фойда, зарарлар, шунингдек бундай операциялар ва ҳодисалар билан боғлиқ 
харажатлар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим эмас. Уларнинг тақдим этилиши 
операцияларнинг ёки бир хилдаги битимлар гуруҳининг моҳиятини энг яхши тарзда акс 
эттирса, бундай суммалар умумлаштирилиши ва нетто-асосда тақдим этилиши керак. 
48. Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, шунга қарамай 
хўжалик юритувчи субъект муҳимлик принципига асосланиб, молиявий ҳисоботларга 
изоҳларда бу миқдорларни очиб кўрсатиш эҳтиёжини қараб чиқиши керак. Масалан, агар 
бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларини «Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-
китоблар» моддасида ташкил этилган захираларни даргумон қарзлардан чиқариб ташлаб акс 
эттириш кўзда тутилган бўлса. Лекин тушунтириш хатида дебиторлик қарзи суммаси ҳам, 
даргумон қарзлар бўйича ташкил этилган захиралар суммаси ҳам алоҳида кўрсатилади. 
Холислик 
49. Молиявий ҳисобот субъектнинг молиявий ҳолатини, фаолиятининг молиявий 
натижаларини ва пул маблағларининг ҳаракатини холисона кўрсатиши керак. 
Холислик принципига эришиш учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия 
ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишда БҲМС ва бухгалтерия ҳисоби асосий 
принципларини қўллашга мажбур. 
50. Фаолиятнинг хилма-хил турлари бўйича янгиликларни жорий этишнинг тезлиги 
ҳали бу бўйича БҲМС ишлаб чиқилмаган операциялар ва вазиятларга олиб келиши мумкин. 
Бундай ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг холислигига хўжалик юритувчи субъект томонидан 
мазкур стандартга мувофиқ мустақил ишлаб чиқилиши керак бўлган ҳисоб сиёсатини танлаш 
ва қўлланиш йўли билан эришилади. 

Download 401.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling