Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳМС


Download 401.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana19.12.2022
Hajmi401.99 Kb.
#1032994
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
1-СОНЛИ БҲМС ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

Ҳисоб сиёсати 
51. Субъектнинг ҳисоб сиёсати мазкур стандартнинг 
16 — 50-бандларида 
келтирилган 
принциплар асосида белгиланиши керак. 
Ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш 
учун фойдаланадиган махсус принципларни, конвенцияларни, тартиб ва амалий 
ёндашувларни ифодалайди. 
52. Ҳисоб сиёсати молиявий ҳисобот барча мақбул БҲМСларни қўлланиш асосида 
тузиладиган тарзда ташкил этилиши керак. Махсус талаблар бўлмаган тақдирда молиявий 
ҳисобот қуйидагича бўлиши керак: 
52.1. Фойдаланувчилар эҳтиёжи учун аҳамиятли; 
52.2. Шу жиҳатдан ишончли бўлиши керак: 
52.2.1. Субъект фаолияти ва молиявий ҳолатининг барча натижаларини холисона 
кўрсатиши; 
52.2.2. Фақат юридик шаклдан иборат бўлмай, ҳодиса ва операцияларнинг иқтисодий 
моҳиятини акс эттириши; 


52.2.3. Бетараф (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги; 
52.2.4. Бетарафликка зарар етказмаган ҳолда эҳтиёткор бўлиши; 
52.2.5. Барча муҳим жиҳатлари тўла (тугалланган) бўлиши, яъни субъект хўжалик 
фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши лозим; 
52.3. Фаолияти ўхшаш бошқа субъектлар молиявий ҳисоботи билан таққосланадиган; 
52.4. Тушунарли. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
53. Субъектнинг ҳисоб сиёсатини аниқ бир йўналиш (масала) бўйича 
шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузишда 
Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларига амал 
қилиш керак. 
(53-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли 
буйруғи
 (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 
54. Махсус ихтисослашган БҲМСлар мавжуд бўлмаганда субъект раҳбари хўжалик 
юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот 
берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир. 
Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида раҳбар қуйидагиларни кўриб чиқади: 
54.1. Бундай масалалар хусусида БҲМСнинг талаблари ва қўлланмаларини; 
54.2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳар 
қандай бошқа ахборотни; 
54.3. Активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун акс эттириш ва 
ўлчашнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган 
мезонларини; 
54.4. Капиталларнинг асосий жаҳон молия бозорлари қабул қилган тармоқ иш 
тажрибасини. 
55. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик юритувчи субъект 
раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) 
билан расмийлаштирилиши керак. 
Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда субъект танлаб олган бухгалтерия ҳисобини 
юритиш усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги 
йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади, ҳисобот йили давомида янги ташкил этилган 
хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустаснодир. 
Бунда улар хўжалик юритувчи субъектнинг барча таркибий бўлинмаларида 
(жумладан, алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларида) уларнинг қаерда жойлашганидан 
қатъи назар қўлланилади. 
Янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъект танлаб олган ҳисоб сиёсатини 
мазкур бандга мувофиқ молиявий ҳисобот биринчи марта эълон қилингунга қадар, лекин 
давлат рўйхатидан ўтиб юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай 
расмийлаштиради. Субъект танлаб олган ҳисоб сиёсати юридик шахс ҳуқуқини олган (давлат 
рўйхатидан ўтган) кундан бошлаб қўлланиш мумкин деб ҳисобланади. 
56. Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга 
йўл қўйилади: 
56.1. Субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб 
олинганда); 
56.2. Мулк эгалари алмашганда
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
56.3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон 
Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар 
бўлганда; 


(56.3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли 
буйруғи
 (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 
56.4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда. 
Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши ва мазкур стандартнинг 
55-
моддасида 
назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар 
билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари субъектнинг бухгалтерия ҳисобини 
юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) 
текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак. 
(56.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 
ноябрдаги 20-мҳ-сонли 
буйруғи
(рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 

Download 401.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling