Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
Талабнома лотин тилида ―талаб қилмоқ‖ маъносини билдириб,
кредиторнинг қарздорга нисбатан қарздорликни тўлаш, зарарни қоплаш, маҳсулотнинг, бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматларнинг камчиликларини бартараф этиш ҳақидаги талабидир. Томонлар талабнома юбориш шартларини қонунда ѐки шартномада қатъий белгилаб қўйиши лозим. Шартнома шартларига кўра томонлардан бири талабнома юбориш орқали иккинчи томоннинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган нотўғри ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ѐки хатоларини кўрсатади ва уларни ихтиѐрий равишда бартараф этилишини талаб этади. Агар корхона тақдим этилган талабнома шартларини ихтиѐрий равишда бажарса, яъни талаб қўяѐтган шахснинг бузилган ҳуқуқларини тикласа ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминласа, низони иқтисодий суд орқали ҳал қилиш зарурияти қолмайди. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сонли қонунининг 17-моддасига кўра, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хўжалик юритувчи субъект мазкур ҳуқуқ ва манфаатларни бузган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан талабнома билдиришга ҳақлидир. Талабнома ѐзма шаклда билдирилади. Талабномада қуйидагилар кўрсатилади: талабнома билдирган хўжалик юритувчи субъектнинг ва талабнома билдирилаѐтган хўжалик юритувчи субъектнинг номи; талабнома билдирилган сана ва унинг рақами; талабнома билдириш учун асос бўлган ҳолатлар; талабномада баѐн этилган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар; арз қилувчининг талаблари; талабнома суммаси ва унинг ҳисоб-китоби, арз қилувчининг тўлов ва почта реквизитлари; талабномага илова қилинаѐтган ҳужжатларнинг рўйхати. Талабнома хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ѐки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади. 57 Талабнома буюртма ѐки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ѐхуд тилхат олиб топширилади. Юкларни ташиш ва алоқа хизматлари кўрсатишга доир операциялардан келиб чиқадиган талабномаларни транспорт ва алоқа хўжалик юритувчи субъектларига билдириш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт. Талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъект раҳбари ѐки раҳбарнинг ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Талабномага жавоб буюртма ѐки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек талабнома жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ѐхуд тилхат олиб топширилади. Талабнома тўлиқ ѐки қисман тан олинган тақдирда хўжалик юритувчи субъект арз қилувчига ўзи тан олган суммани ихтиѐрий равишда ўтказади. Агар талабномани тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган сумма ўтказилиши ҳақида маълумот бўлмаса, талабнома билдирган тараф жавоб олингандан сўнг йигирма кун муддат ўтгач, банк муассасасига қарздор тан олган суммани сўзсиз тартибда ўтказиш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақли. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади. Агар талабнома юборган тараф рад (қисман рад) жавобини олган тақдирда ѐки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам агар шартномада ѐки қонунда бошқа қоида белгиланмаган бўлса, иқтисодий судга даъво аризаси бериши лозим. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling