Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Низоларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Низоларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) 
тартибига риоя этмасликнинг оқибатлари 


58 
Эътибор беринг!
Низони судгача ҳал қилиш (талабнома 
юбориш) тартибига риоя қилинмаганлик қуйидаги оқибатларга 
олиб келади: 
1.
Даъво аризаси (ариза) қайтарилади - ИПК 155-модда 
2. Даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилади - ИПК 107-
модда 
3.
Даъво аризаси (ариза) бўйича иш юритиш тугатилади - 
ИПК 110-модда 
Суд низолар учун қонунда ѐки шартномада назарда тутилган 
ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш яъни 
талабнома юбориш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган ҳолатдаги даъво аризасини 
қайтаради.
Даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан 
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор 
қилинган тақдирда, даъво аризаси судга дастлабки мурожаат 
қилинган кунда берилган ҳисобланади. Даъво аризасининг 
қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан 
кейин даъво аризаси билан судга умумий тартибда такроран 
мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди. 
Даъвогар низони судгача ҳал қилиш яъни талабнома юбориш 
тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар 
учун қонунда ѐки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, 
суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Даъво аризасини 
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд 
ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд 
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан 
қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Ажримнинг 
кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. 
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан 
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. 
Даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш яъни 
талабнома юбориш тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу 
тоифадаги низолар учун қонунда ѐки тарафлар шартномасида 
назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой 
берилган бўлса, суд бундай ҳолларда иш юритишни тугатади.
Иш 
юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling