Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

2-казус 
 
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Рахимов
раислигида, М.Ахмедовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили ХХХ, жавобгар вакили ХХХ иштирокида, даъвогар «А»
МЧЖнинг жавобгар «Б» МЧЖдан 578287208,67 сўм ундириш 
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «А» МЧЖ ва жавобгар «Б»
МЧЖ ўртасида товар хомашѐ биржаси томонидан ўтказилган очиқ
аукцион савдолари баѐнномасига мувофиқ 2019 йил 27 сентябрда 
4222733-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. 
Мазкур шартномага мувофиқ, жавобгар даъвогарга ҳар бир 
тоннасининг баҳоси 5140149,98 сўмдан бўлган 600 тонна печ 
ѐқилғисини жами 3084089990 сўм қийматда етказиб бериши, даъвогар 
эса товар учун шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда ҳақ тўлаши 
лозим бўлган. 
Бироқ, даъвогар томонидан товар учун 100% олдиндан тўлов 
амалга оширилган бўлсада, жавобгар товарларни қисман 83,165 тонна 
миқдорида етказиб, қолган қисми етказилмаган. 
Даъвогар «А» МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб
жавобгар 
«Б» 
МЧЖ 
томонидан 
шартнома 
мажбуриятлари 
бажарилмаганлиги оқибатида моддий зарар кўрганлигини баѐн қилиб, 
жавобгар ҳисобидан 578287208,67 сўм моддий зарар суммасини 
ундиришни сўраган. 
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, мазкур
низонинг келиб чиқишига сабаб бўлган шартнома бўйича тарафлар
ўзаро шартномавий муносабатларини давом эттираѐтганликлари


63 
сабабли, ушбу низо бўйича келишувга эришганликларини баѐн қилиб, 
келишув битимини тасдиқлашни сўради. 
Жавобгар вакили кўргазма бериб, даъвогар билан низони ўзаро
муроса йўли билан ҳал этганликлари боис, тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тасдиқлашни сўради. 
Суд тақдим этилган хужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан
келишув битимини тасдиқлашни лозим деб топди. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling