Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


ИПК 25-моддаси биринчи бандига кўра


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

ИПК 25-моддаси биринчи бандига кўра, иқтисодиѐт соҳасида 
юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираѐтган ва якка тартибдаги 
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, 
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаѐтганда тарафлар 
бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий 
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар иқтисодий 
судларга тааллуқлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 
2012 йил 2 май ―Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари 
тўғрисида‖ги янги тахрирдаги ЎРҚ-328-сонли қонунига биноан, якка 
тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) 
томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган 
ҳолда амалга оширишдир. Якка тартибдаги тадбиркорлик якка 
тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, мулк ҳуқуқи асосида ўзига 
тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик 
қилиш ва (ѐки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашѐвий ҳуқуқ 
асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сон қарорига мувофиқ, ―Тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом‖ қабул қилинган 
бўлиб, унинг 2-бандига биноан, тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари 


67 
марказлари томонидан амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркор 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган 
тартибда ходимларни ѐллашга ҳақли. Якка тартибдаги тадбиркор ўз 
номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва 
мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади. Якка тартибдаги 
тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошираѐтганда шахсий иш ҳужжатлари 
бланкаларидан, муҳр, штамплардан фойдаланишга ҳақли, уларнинг 
матнлари мазкур шахс якка тартибдаги тадбиркор эканлиги ҳақида 
далолат бериши лозим. Агар фуқаро тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиб, бироқ давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса якка тартибдаги 
тадбиркор мақомини олмайди ва бундай шахслар иштирокидаги 
низолар ИПКнинг 25-моддасига мувофиқ иқтисодий судларга тааллуқли 
эмас ҳисобланади. Иқтисодий судларга тааллуқли низолар келиб
чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг
субъектли таркиби белгиланган бўлиб, юридик шахслар, якка 
тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг
5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича фуқаролар-жисмоний
шахсларни ўз ичига олади. Даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, 
балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома 
асосида мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни
рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича вакил сифатида иштирок 
этаѐтган алоҳида бўлинма эмас, балки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат 
қилаѐтган юридик шахс даъвогар ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019 йил
24 майда қабул қилган ―Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий 
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари 
тўғрисида‖ги 13-сонли қарорига биноан, ИПК 25-моддасининг биринчи 
қисмида белгиланган иқтисодиѐт соҳасида фуқаровий, маъмурий ва 
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иқтисодий низолар 
бўйича ишлар тааллуқлидир. Иқтисодий судга тааллуқли бўлган, низо 


68 
келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа ҳуқуқий муносабатлар деганда, 
хусусан, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқ нормалари билан қамраб 
олинмаган ер ва бошқа ҳуқуқий муносабатлар тушунилиши лозим. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling