Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
Корпоратив низолар бўйича ишлар низо 
вужудга келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси юридик ѐки 
жисмоний шахс бўлишидан қатъий назар, фақат иқтисодий суд 
томонидан кўриб чиқилади. Бундан меҳнатга оид низолар, шунингдек 
хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав 
капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг 
пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ѐки эр-хотиннинг умумий 
мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар 
мустасно. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019 йил 24 
майда қабул қилган ―Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий 
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари 
тўғрисида‖ги 13-сонли қарорига биноан, судлар инобатга олишлари 
лозимки, ИПКнинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низоларнинг 
рўйхати тугал ҳисобланмайди. Шунинг учун низонинг ушбу рўйхатда 
кўрсатилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини қабул қилишни рад 
этишга ѐки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди. 
Корпоратив низоларнинг судловга тегишлилиги умумий судловга 
тегишлилик қоидасидан фарқ қилади. Умумий судловга тегишлилик 
қоидаси ИПКнинг 33-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик 
шахсларга нисбатан даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, 
юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари 
фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат 
рўйхатидан ўтган жойдаги, фуқароларга нисбатан даъволар улар якка 
тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга 


82 
тақдим этилиши белгиланган. Даъволарнинг судга тақдим этилиши 
жавобгарнинг давлат рўйхатидан ўтган жой билан боғлиқ бўлса, 
корпоратив низолар бўйича эса даъволар корпоратив низо вужудга 
келган юридик шахснинг жойлашган жойдаги судга тақдим этилади. 
ИПКнинг 34–39-моддаларида эса судловга тегишлиликнинг махсус 
қоидалари ҳам назарда тутилган. Жумладан, ИПК 37-моддасининг 
бешинчи қисмида белгиланишича, корпоратив низолар бўйича даъволар 
ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган юридик шахс жойлашган 
ердаги судга тақдим этилади. Мазкур махсус қоида юқорида 
таъкидланган умумий судловга тегишлилик қоидасидан фарқ 
қилганлиги учун амалиѐтда айрим ҳолатларда судьялар ўртасида 
корпоратив низонинг судловга тегишлилигини аниқлаш билан боғлиқ 
баъзи тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Масалан, таъсисчининг 
юридик шахс томонидан тузилган кўчмас мулкни олди-сотди 
шартномасини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги даъвоси бўйича, 
агар юридик шахснинг жойлашган жойи ва кўчмас мулкнинг 
жойлашган жойи бошқа-бошқа ҳудудларда бўлса, даъвонинг кўриб 
чиқилиши қайси судга тегишли эканлигини аниқлаш борасида 
иккиланишлар мавжуд. Чунки ушбу низо биринчидан, кўчмас мулк 
билан боғлиқ низо бўлса, иккинчидан, у корпоратив низо туркумига 
киради. ИПК 37-моддасининг биринчи қисмида кўчмас мулкка бўлган 
мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар, кўчмас мулк ҳақидаги 
низолар, шу жумладан, кўчмас мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний 
эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ѐхуд мулкдорнинг ѐки
мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари эгалик қилишдан 
маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилишини бартараф этиш 
ҳақидаги ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги бошқа 
даъволар кўчмас мулк жойлашган ердаги судга тақдим этилиши 
белгилаб 
қўйилган 
бўлса, 
юқорида 
таъкидланганидек,
ИПК 37-моддасининг бешинчи қисмида эса корпоратив низолар бўйича 


83 
даъволар ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган юридик шахс 
жойлашган ердаги судга тақдим этилиши ҳақидаги қоида мавжуд. 
Юқоридаги мисолда низо кўчмас мулк билан боғлиқ бўлса-да, 
аммо бу ерда даъвони таъсисчи берганлиги учун мазкур низо 
корпоратив низо ҳисобланади ва айнан шу сабабли бу ҳолда
ИПК 37-моддасининг бешинчи қисмидаги махсус қоида қўлланилади. 
Корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига қуйидагилар 
киради: 
1) юридик шахсни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш 
билан боғлиқ низолар; 
2) хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги 
(устав капиталидаги) акцияларнинг, улушларнинг, кооперативлар 
аъзолари пайларининг мансублиги, уларга юкламалар белгилаш ва 
улардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ 
низолар, бундан хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав 
фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар 
аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ѐки эр-
хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага 
келадиган низолар мустасно; 
3) юридик шахс иштирокчиларининг (муассисларининг, 
аъзоларининг) юридик шахс томонидан тузилган битимларни ҳақиқий 
эмас деб топиш ва (ѐки) бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги 
оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъволари бўйича низолар; 
4) қимматли қоғозлар эмиссияси билан, шу жумладан 
эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш 
билан, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараѐнида 
тузилган битимлар, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча 
равишда чиқариш) натижалари бўйича ҳисоботлар (хабарномалар) 
юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар; 


84 
5) қимматли қоғозларни номинал сақловчиларнинг акциялар ва 
бошқа қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, қонунда 
назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларни қимматли қоғозларни 
жойлаштириш ва (ѐки) уларнинг муомаласи муносабати билан 
қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари томонидан амалга 
ошириш билан боғлиқ фаолиятидан келиб чиқадиган низолар; 
6) юридик шахс иштирокчиларининг умумий йиғилишини 
чақириш тўғрисидаги низолар; 
7) юридик шахс бошқарув органларининг қарорлари устидан 
шикоят қилиш тўғрисидаги низолар. 
Қонунга мувофиқ корпоратив низолар бўйича ишлар жумласига 
бошқа низолар ҳам киритилиши мумкин. ИПКнинг 30-моддасида 
кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмаслиги 
сабабли, ИПКнинг ушбу моддасида кўрсатилмаган, аммо ўзининг 
моҳиятига кўра корпоратив низо ҳисобланган даъволар ҳам юридик 
шахс жойлашган жойда тақдим этилади. Корпоратив низолар бўйича 
даъволар ИПК 37-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, юридик 
шахс жойлашган ердаги судга тақдим этилиши белгиланган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling