Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИПК 25-моддасининг
Ваколатли суд – Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида ѐки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган судловга тегишлиликка мувофиқ иқтисодий суд ѐки фуқаролик ишлари бўйича суд ҳисобланади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги иқтисодий судга берилади. Ҳакамлик судида кўрилаѐтган даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги ѐки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ѐхуд агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади. Ҳакамлик муҳокамаси тарафи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли судга ушбу ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраб ариза бериш йўли билан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиши мумкин. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида ариза берилганлиги низо бўйича иш юритиш ваколатли суд томонидан тугаллангунига қадар ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижроси бўйича иш юритишни тўхтатиб туради. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиѐрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. Ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф томонидан ваколатли судга берилади. 78 Ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: - ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг тасдиқланган нусхаси. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори нусхаси мазкур ҳакамлик судининг раиси томонидан тасдиқланади, муваққат ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг нусхасидаги ҳакамлик судьясининг имзоси нотариал тартибда тасдиқланиши керак; - белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, шунингдек ариза нусхаси ҳакамлик муҳокамасининг бошқа иштирокчиларига топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. Ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини ихтиѐрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Мазкур муддат ваколатли суд томонидан узрли деб топилган сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Белгиланган муддат ўтказиб юборилган ѐки зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолда топширилган ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ваколатли суд томонидан кўриб чиқилмасдан қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади, мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ѐки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Корпоратив низолар бўйича ишлар ИПК 25-моддасининг Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling