Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Банкротлик 
тўғрисидаги 
ишларнинг 
судловга 
тегишлилиги бу юридик шахслар ва фуқароларнинг банкротлиги 
тўғрисидаги ишлар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда 
кўрилади. 
Алоҳида судловга тегишлилик бу кўчмас мулкка бўлган 
мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъволар, кўчмас мулк 
ҳақидаги низолар, шу жумладан кўчмас мулкни бошқа шахснинг 
ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги ѐхуд 
мулкдорнинг ѐки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг 


94 
ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган 
ҳолда бузилишини бартараф этиш ҳақидаги ва кўчмас мулкка 
бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги бошқа даъволар кўчмас мулк 
жойлашган ердаги судга тақдим этилади. 
Ташувчига нисбатан йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш 
шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар, шу жумладан, агар 
жавобгарлардан бири ташувчи бўлса, транспорт ташкилотининг 
органи жойлашган ердаги судга тақдим этилади. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш 
тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги иқтисодий 
судга берилади. 
Ҳакамлик 
судида 
кўрилаѐтган 
даъвони 
таъминлаш 
чораларини кўриш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судининг ҳал 
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш 
тўғрисидаги ариза ҳакамлик суди жойлашган ердаги ѐки қарздор 
давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ѐхуд агар қарздор давлат 
рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган 
жойдаги иқтисодий судга берилади. 
Корпоратив низолар бўйича даъволар юридик шахс 
жойлашган ердаги судга тақдим этилади. 
Қарши даъволар дастлабки даъво кўрилаѐтган жойдаги судга 
тақдим этилади. 
Шартнома бўйича судловга тегишлилик бу тарафларнинг 
келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин. 
Суд томонидан судловга тегишлилик қоидаларига риоя 
этилган ҳолда ўз иш юритувига қабул қилиб олинган иш, гарчи 
кейинчалик бошқа суднинг судловига тегишли бўлиб қолса ҳам, 
ўзи томонидан мазмунан кўрилиши керак. 
Суд ишни қуйидаги ҳолларда бошқа судга ўтказади, агар: 
1) иш судловга тегишлилик қоидаларини бузган ҳолда қабул 


95 
қилинганлиги ишни шу судда кўриш чоғида маълум бўлса; 
2) бир ѐки бир нечта судья рад қилинганидан кейин уларни 
мазкур судда алмаштириш мумкин бўлмай қолса, шунингдек ишни 
ушбу судда кўриш мумкин бўлмай қолган бошқа ҳолларда. 
Ишни бошқа судда кўришга ўтказиш тўғрисида ажрим 
чиқарилади. 
Бир суддан бошқа судга юборилган иш у юборилган судда 
кўриш учун қабул қилиб олиниши керак. 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий судлар ўртасида 
судловга тегишлилик тўғрисида низоларга йўл қўйилмайди. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling