Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 
 
1. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар доирасини 
аниқланг. 
2. Суд ҳужжатлари билан боғлиқ ишларнинг тааллуқлилик 
масалаларини таҳлил қилинг. 
3. Ҳудудий ва турдош судловлилик қоидаларини мисоллар 
асосида таҳлил қилинг. 
4. Ишни бир иқтисодий суддан бошқа судга ўтказиш тартибини 
тушунтиринг. 
 
КАЗУСЛАР 
 
1-казус 
Пешку туманлараро маъмурий судининг раиси М.Якубов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ш.Усманов котиблигида, даьвогар Бўка
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
―ERGASH SARVAR DALASI‖ фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
―Maxim Gold Tex‖ масъулияти чекланган жамият ҳисобидан 19 451 834


96 
сўм асосий қарз, 192 570 сўм пеня, 1945 183 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан Бўка туман фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ишончли вакиллари
А.Мажидов, В.Абдуғаниев, Х.Расулова жавобгар ―Maxim Gold Tex‖
МЧЖ директори Х.Абдуллаев, ишончли вакили А.Джураев 
иштирокида Бўка туман МИБ маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд 
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: 
Даьвогар Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 
эгалари кенгаши ―ERGASH SARVAR DALASI‖ фермер хўжалиги
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ―Maxim
Gold Tex‖ МЧЖ ҳисобидан 19 451 834 сўм асосий қарз, 192 570 сўм 
пеня, 1 945 183 сўм жарима ундиришни сўраган. Судда сўралган 
даъвогар Бўка туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
Кенгаши ишончли вакиллари А.Мажидов, В.Абдуғаниев, Х.Расуловалар 
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2019 йил 
пахта хом ашѐси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси
тузилганлигини, жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол
равишда бузилиб, белгиланган муддатда маҳсулот ҳақи тўлаб 
берилмаганлигини, ҳозирги кун ҳолатига 770460 сўм қарзи 
мавжудлигини баѐн қилиб даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. 
Шунингдек судда сўралган жавобгар ―Maxim Gold Tex‖ МЧЖ
директори Х.Абдуллаев, ишончли вакили А.Джураевлар даъвони
қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам шартнома тузилганлигини, пахта хом 
ашѐси ҳақи қисман тўлаб берилмаганлигини, бунга сабаб махсулотни
қайта ишлаб чиқариш тўхтаб қолганлигини, ҳозирги кунда ҳисоб
рақамлари ҳамда мол-мулкларига банд солинганлиги натижасида 
қарздорлик тўлиқ қопланмаганлигини, иқтисодий аҳволини инобатга
олиб, даъво талабининг жарима ва пеня ундириш қисмини рад қилишни 
сўради. 


97 
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб 
топади. 
Иш хужжатларида кўринишича тарафлар ўртасида 2019 йил пахта
хом ашѐси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. 
Ушбу шартномага мувофиқ даъвогар пахта хом ашѐсини жавобгарга 
етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида ушбу маҳсулотни келишилган 
муддатларда қабул қилиб олиш ва муаян нарх бўйича ҳақини тўлаш 
мажбуриятини олган. Шартномада ―Буюртмачи-кластер‖ маҳсулотни
қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича 
―Етказиб берувчи‖га 60 кун муддат ичида унинг тўлиқ ҳақини тўлаб 
бериши лозимлиги белгилаб қўйилган бўлиб, тарафлар ўртасида якуний
ҳисоб-китоблар бўйича 01 ноябр 2019 йилда далолатнома 
расмийлаштирилган. 
Аммо ―Хўжалик‖ка етказиб берилган маҳсулот қиймати
шартномада белгиланган муддатда ҳисоб-китоб қилинмасдан жавобгар
томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилиб мажубирятлар 
қисман бажарилмаган. Даъвогар ―ERGASH SARVAR DALASI‖ фермер 
хўжалиги томонидан жавобгар ―Maxim Gold Tex‖ МЧЖга қарздорликни 
тўлаш юзасидан ѐзма равишда талабнома юборилган бўлсада, талабнома 
оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим қилинган хужжатлар асосида 
2020 йил 29 апрел ҳолатига 770460 сўм қарздорлик ўз тасдиғини топди. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling