2-Мавзу: Таълим муассасасида ўқувчиларнинг дaрсдaн кeйинги фaoлиятини меъёрий хужжатлар асосида ташкил қилишни методологик асослари 2с. А


Download 96.95 Kb.
bet1/4
Sana10.11.2023
Hajmi96.95 Kb.
#1761274
  1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу. 3-курс. 20.09.233 (2) (3)


2-Мавзу: Таълим муассасасида ўқувчиларнинг дaрсдaн кeйинги фaoлиятини меъёрий хужжатлар асосида ташкил қилишни методологик асослари - 2с.А


РЕЖА:
1. Синф раҳбарининг синфидaги ўқувчилaрнинг бeвoситa тaълим-тaрбия жaрaёни ва дaрсдaн кeйинги фaoлиятини ташкил этишдаги ўрни.
2. Инсoн шaxсининг кaмoл тoпишида тарбиявий соатларни аҳамияти.


Таянч сўзлар:
вояга етмаган, ҳуқуқ-тартибот идоралар, бузғунчи axбoрoтлaр, axбoрoт oқими, нaркoмaния, тaмaки, мeдиa мaнбaлaр, кoгнитивлик, “oммaвий мaдaният” xуружлaри, интeллeктуaл вa крeaтив ривoжлaнтириш
1. Синф раҳбарининг синфидaги ўқувчилaрнинг бeвoситa тaълим-тaрбия жaрaёни ва дaрсдaн кeйинги фaoлиятини ташкил этишдаги ўрни.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3138-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Халқ таълими вазирлигининг НАЗОРАТ РЕЖАСИ


(Асос: Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йилнинг 18 июлида тасдиқланган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан НАЗОРАТ-РЕЖА)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги № 5601-сонли фармони ижросини таъминлаш юзасидан халқ таълими вазирлигининг назорат-режаси ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида дарсдан кейинги мақсадли тадбирлар оширилади.


“Мамлакатимиз ва дунё янгиликлари” мавзусида ҳафта давомида дунёда ва юртимиз ҳаётидаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий янгиликлар бериб борилишини самарали ташкил этиш.
“Мамлакатимиз ва дунё янгиликлари” мавзусида ҳар ҳафта давомида дунёда ва юртимиз ҳаётидаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий янгиликларни бериб бориш тақсимоти синфлар кесимида (навбатлилиги таъминланган ҳолда) тасдиқланади ва “Эрталабки сафланиш” тадбирлари режасига киритилади.
Тақсимотга мувофиқ, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарининг шахсий масъуллигида ҳар ҳафтада маълумот берувчи икки нафар ўқувчилар (ўқув йили давомида навбатма-навбат мамлакатимиз ва дунё воқеаларини ёритувчи)нинг рўйҳатлари шакллантирилади, жадвал шаклида тасдиқланади ва эълонлар тахтаси (доска)га осиб қўйилади.
Ҳар ҳафта давомида дунёда ва юртимиз ҳаётига оид ижтимоий-иқтисодий янгиликларни янада қизиқарли, мазмумли бўлиши учун қўшимча манбалар (интернет, адабиёт, газета ва журналлар, фото)дан кенг фойдаланган ҳолда тайёрланади, реферат шаклида умумлаштирилади ҳамда “Эрталабки сафланиш” да биринчи ўқувчи “Мамлакатимизда” ва иккинчи ўқувчи “Дунёда” бўлаётган ижтимоий-иқтисодий янгиликлар (ўзбек, рус, чет тилларида) бериб бориши синф раҳбарлари масъуллигида амалга оширилади.
Шунингдек, синф раҳбарлари томонидан ҳафталик маълумотларни тайёрлашда синфдаги барча ўқувчиларнинг жамоа бўлиб ишлаши, синфлараро ижодий рақобатни кучайтириш ҳамда “Эрталабки сафланиш”да ҳар бир ўқувчининг фаол иштироки таъминланади.
Синф раҳбари томонидан ўқувчилар тайёрлаган рефератлар жамланади, ҳар ҳафта ҳамда ўқув йили якуни бўйича ўқувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий янгиликларни бериб боришдаги иштироки кундалик дафтарларига қайд этиб борилади.
Синф раҳбарлари томонидан ҳар ҳафта “Тарбиявий соатлар”да ўқувчиларнинг тайёрлаган ижтимоий-иқтисодий янгиликлари атрофлича муҳокама қилинади ва амалий кўмак берилади.
Шу билан бирга, “Ота-оналар мажлислари”да фаол ўқувчилар эътироф этилади (ўқувчи ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилади, ота-онасига миннатдорчилик билдирилади, маънавий ёки моддий рағбатлантирилади). Халқ таълими вазирлигининг махсус буйруғи билан тасдиқланган “Таълим муассасалари синф раҳбари тўғрисида Низом”га асосан “Синф раҳбари – Таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири бўлиб, ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этади.”Шу нуқтаи назардан олиб қараганда бугунги кунда таълим муассасалари синф раҳбарлари фаолиятида қуйидагиларга ўхшаш муаммолар кўзга ташланмоқда:
− айрим синф раҳбарлари томонидан ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида ўз олдиларига қўйган мақсад ва вазифаларининг тўғри ташкил этилмаганлиги;
− тарбиявий соатларнинг аниқ ўқув-мавзу режа асосида ташкил этилмаётганлиги;
− таълим-тарбия ва маънавий-маърифий соҳага оид қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг кўпчилигидан ўқитувчи ва синф раҳбарларининг етарли даражада хабардор эмаслиги;
− баъзи синфлардаги муҳитнинг қониқарли эмаслиги, аҳил ва мустаҳкам жамоанинг шаклланмаганлиги;
− айрим таълим муассасаларида давоматнинг пастлиги, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар мавжудлиги;
− баъзи синфлардаги ўқувчиларда кундалик дафтарларининг мавжуд эмаслиги, борларининг ҳам синф раҳбари томонидан назорат қилинмаганлиги;
− айрим ўқувчиларнинг дарсларга тайёргарликсиз, ҳатто дарсликларсиз иштирок этишлари;
− ўқувчилар интернет ва мобил телефон қарамлигининг жисмоний ва руҳий хатарлари ҳақида етарли тушунчаларга эга эмасликлари;
− вояга етмаганлар ўртасида турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг учраётганлиги;
− ўқувчи тарбиясида муҳим ўрин тутадиган компетенсияларга эришилмаганлиги;
− баъзи ўқитувчи ва тарбиячиларимизда касбий компетенсиялар етишмаслиги;
− тарбиявий ишлар таъсирчанлигининг пастлиги;
− ота-оналар билан самарали мулоқотнинг йўлга қўйилмаганлиги;
− ҳуқуқбузарлик, мобил телефон ва интернет қарамлиги, наркомания, тамаки ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилишга қарши кураш ҳамда олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилмаганлиги.
Шу ўринда масаланинг муҳим бир жиҳатига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Бугунги кунда умумтаълим мактабларида тарбиявий соатлар амалда қандай ташкил қилинмоқда?
− бугунги кундаги аксарият ҳолларда тарбиявий соатлар қуруқ гаплардан иборат бўлиб, тарбиявий соат мавзуларидан четга чиқиб кетилади;
− қайсидир ўқувчининг хулқи муҳокамага қўйилади;
− ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришлари ва давоматлари муҳокама қилинади;
− қандайдир тадбирларга тайёргарлик ва синф муаммоларини ҳал этиш каби масалалар хусусида сўз боради.

Download 96.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling