Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Муқобил судловга тегишлилик –даъвогарнинг танлаши бўйича 
судловга тегишлилик деб ҳам номланиб, қонун даъвогарга ҳудудий 
судловга тегишлиликнинг умумий қоидаларидан четга чиққан ҳолда, 
бир нечта иқтисодий судлар орасидан ўзига қулайини танлаш имконини 
беради. Масалан, ИПК 34-моддасида муқобил судловлилик қуйидагича 
белгиланган: 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар 
иқтисодий судлари: 
тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — 
чет эл шахси бўлган ишларни; 
чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан 
олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўради. 
Давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган 
низолар Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўрилади. 


93 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди алоҳида ҳолатларни 
эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган суддан олиб 
қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритувига 
қабул қилишга, ишни бир суддан бошқасига ўтказишга ҳақли. 
Ҳал қилув қарори, қарор Ўзбекистон Республикаси Олий 
судининг Раѐсати томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш 
учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди ишни биринчи инстанция суди бўйича 
ўзининг иш юритувига қабул қилишга ҳақли. 
Иқтисодий судда даъвогарнинг танлови бўйича судловга 
тегишлилик, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш 
тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги, банкротлик 
тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги,
алоҳида судловга 
тегишлилик ва шартнома бўйича судловга тегишлилик бўйича 
низолар кўрилади. 
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш 
тўғрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги бу аризачи 
давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судда кўрилади. Кўчмас мулкка 
бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши, ўзгариши ѐки бекор бўлиши 
учун юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги 
ишлар кўчмас мулк жойлашган ердаги судда кўрилади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling