Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Судловга тегишлилик тушунчаси ва турлари


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Судловга тегишлилик тушунчаси ва турлари 
 
Судловга тегишлилик судларнинг турли бўғинлари, 
тизими, поғоналари ўртасидаги ваколатларини белгилаб, биринчи 
инстанция суди сифатида ишларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган 
аниқ суд тушунилади.
Ишни кўриб чиқиш жойи (ҳудуди)га қараб 
судловлилик икки турга ажралади, яъни турдош ва ҳудудий 
судловлилик. 
Турдош судловлилик иқтисодий судлар тизимида иккита 
бўғин ишларни биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқиш 
мумкин. Булар биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодий судлари, иккинчидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судидир. Турдош судловлиликни 
аниқлашнинг мезони ишнинг тури (тоифаси) ҳисобланади. Айнан 
турдош судловлилик иқтисодий суд тизимида турли хил даража ва 
бўғиндаги иқтисодий судлари ўртасида уларга тааллуқли ишларни 
чегаралаш имконини беради. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди судловига ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
Тошкент шаҳар иқтисодий судлари судловига тегишли ишлар 
бундан мустасно. 
Ҳудудий судловлилик – бир поғонадаги иқтисодий 
судларни ўзаро ваколатларини чегаралайди, бунда у ѐки бу 
иқтисодий суди юрисдиксиясининг ҳудудий чегаралари ҳисобга 
олинади. Бу орқали у ѐки бу муайян ишни бир поғонадаги 
иқтисодий судларидан айнан қайси бири кўриб чиқишга ҳақли 


92 
экани белгиланади. Ҳудудий судловлиликнинг умумий ҳудудий 
судловлилик, муқобил судловга тегишлилик, мутлақ судловлилик 
турлари мавжуд. 
Умумий ҳудудий судловлилик бу ҳудудий судловга 
тегишлиликнинг умумий қоидаларини белгилаб, даъво жавобгар 
жойлашган манзилдаги иқтисодий судга тақдим этилади. Жавобгар 
юридик шахсларга нисбатан ―жойлашган жой‖ атамаси фуқарога 
нисбатан эса ―яшаш жойи‖ атамаси қўлланилади.
Хусусан, ИПК 33-моддасига кўра, юридик шахсларга нисбатан 
даъволар улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. 
Юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари 
фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат 
рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади. Фуқароларга нисбатан 
даъволар улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан 
ўтган жойдаги судга тақдим этилади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling