Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 6-банди
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра чет
давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар иқтисодий судга тааллуқлидир. Чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар жумласига: тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган низолар бўйича чет давлат судлари томонидан қабул қилинган қарорни тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги; тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган низолар бўйича чет эл арбитражлари томонидан 85 қабул қилинган қарорни тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар киради. Иқтисодий судларга ҳам чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлиб, чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиѐт соҳасида чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида юзага келадиган низолар бўйича ишларни қуйидаги ҳолларда кўриб чиқади, агар: 1) жавобгар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган ѐки яшаѐтган бўлса ѐхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жавобгарнинг мол-мулки бўлса; 2) чет эллик шахснинг филиали ѐки ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса; 3) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажарилиши лозим бўлган ѐки бажарилган шартномадан келиб чиққан бўлса; 4) талаб чет эллик шахс томонидан ѐки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган бошқа ҳолат билан мол-мулкка зарар етказилиши туфайли юзага келган ѐхуд зарар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юзага келган бўлса; 5) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асоссиз бойлик орттиришдан юзага келган бўлса; 6) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги иш бўйича даъвогар Ўзбекистон Республикасида турган бўлса; 7) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса; 86 8) юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш тўғрисидаги иш бўйича аризачи ушбу фактнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжудлигини кўрсатаѐтган бўлса; 9) низо Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номлар ва бошқа объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ муносабатлардан юзага келган бўлса; 10) бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ѐки фуқароси билан чет эллик шахс ўртасида ушбу Кодекснинг 241- моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилган битим мавжуд бўлса. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари иқтисодиѐт соҳасида чет эллик шахслар иштирокида юзага келган низолар бўйича ишларни ва низоли ҳуқуқий муносабатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди билан алоқаси мавжуд бўлган бошқа ҳоллардаги ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари, шунингдек иқтисодиѐт соҳасида чет эллик шахслар иштирокида юзага келадиган ва мутлақ ваколатига киритилган бошқа ишларни ҳам кўради. Иқтисодий суд томонидан қабул қилинган иш, гарчи иш юритиш давомида ишда иштирок этувчи шахсларнинг жойлашган ери ѐки яшаш жойи ўзгариши ѐхуд бошқа ҳолатлар муносабати билан иш чет давлат судининг ваколатига тааллуқли бўлса-да, мазмунан кўрилиши керак. Чет давлатлар судларининг ва арбитражларининг иқтисодиѐт соҳасида юзага келадиган низолар ҳамда бошқа ишлар бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, агар бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан тан олинади ва ижрога қаратилади. Чет давлат судининг ва арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш масалалари иқтисодий суд 87 томонидан низо бўйича ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафнинг аризаси бўйича ҳал этилади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling