Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар 
Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар: 
1) тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган 
шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги; 
2) шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга 
ўтказилиши келишилган шартномани тузишда юзага келган 
келишмовчиликлар ҳақидаги; 
3) шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги; 
4) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги; 


89 
5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада 
бажарилмаганлиги тўғрисидаги; 
6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги; 
7) мулкдор ѐки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-
мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш 
тўғрисидаги; 
8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи 
иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, 
товарлар, ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги 
ҳақидаги; 
9) мулкдорнинг ѐки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг 
ҳуқуқлари эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда 
бузилганлиги тўғрисидаги; 
10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги; 
11) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги; 
12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган 
ижро ҳужжатини ѐки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб 
топиш ҳақидаги; 
13) агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда 
ундириш назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар 
томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш 
тўғрисидаги; 
14) назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари 
талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан 
чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни 
ҳал этади. 
Суд қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа 
низоларни ҳам ҳал қилади. 
Шартнома бўйича келишмовчиликлар ҳақидаги низолар қуйидаги 
икки ҳолатда судда кўриш предмети бўлиши мумкин, агар: 


90 
шартнома тузиш қонунда назарда тутилган бўлса; 
тарафларнинг шартнома бўйича келишмовчиликларни ҳал этиш 
учун иқтисодий судга топшириш тўғрисида келишуви мавжуд бўлса. 
Бундан келиб чиқадики, шартнома олдидан бўладиган низони, 
агар бундай шартномани тузиш қонун бўйича ҳеч бўлмаганда бир тараф 
учун мажбурий бўлса, суд кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт 
(ФКнинг 377-моддаси). Шартнома бўйича келишмовчиликлар 
тўғрисидаги низони судга ҳал этиш учун беришнинг бошқа шарти 
тарафларнинг бундай имконият ҳақидаги келишуви ҳисобланади. 
Мазкур келишув турли шаклларда, масалан, хатлар, телеграммалар, 
маълумотлар алмашиш йўли билан, факсимил ѐки электрон алоқа 
воситасида ифода этилиши мумкин. Бундан ташқари, шартнома бўйича 
келишмовчиликларни ҳал этишни судга топшириш тузилиши керак 
бўлган шартноманинг шарти сифатида назарда тутилиши ва агар бошқа 
тараф келишмовчиликлар баѐнномасида лойиҳанинг бу шарти бўйича 
ҳеч қандай эътироз билдирмаса, тарафлардан бири томонидан бундай 
тартиб лойиҳага киритилиши мумкин. Шартнома шартларини 
ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги иқтисодий низолар ҳам судга 
тааллуқлидир. Бундай турдаги низоларни суд ўз иш юритишига қабул 
қилиши учун шартноманинг тури ҳам, уни тузиш тартиби ҳам аҳамиятга 
эга эмас. Шу билан бирга ФК шартномани бекор қилиш ва ўзгартириш, 
агар ФК, бошқа қонунлар ѐки шартнома билан бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, тарафларнинг келишуви бўйича мумкинлиги 
тўғрисидаги қоидани белгилайди (ФК 382-моддасининг биринчи 
қисми). Тарафлардан бирининг талаби билан эса шартнома суд 
томонидан фақат иккинчи тараф уни жиддий равишда бузса ҳамда ФК, 
бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда 
ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкин (ФК 382-моддасининг 
иккинчи қисми). Бунда суд бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки 
бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби 


91 
олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки 
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида
эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани 
ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги даъвони қабул қилишга ҳақли 
(ФКнинг 384-моддаси). 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling