Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
 Даъво баҳоси давлат божи тўловини тўғри 
ҳисоблаш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ―Давлат 
божи тўғрисида‖ги ЎРҚ-600-сонли қонунининг 19-моддасига 
биноан, судларга бериладиган даъво аризаларидан, алоҳида 
тартибда 
юритиладиган 
ишлар 
бўйича 
аризалардан,
маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар 
бўйича судларга бериладиган шикоятлардан, судларнинг ҳал қилув 
қарорлари устидан апелляция, кассация ва назорат тартибидаги 
шикоятлардан, шунингдек судлар томонидан ҳужжатларнинг 
кўчирма нусхаларини берганлик учун давлат божи қуйидаги 
тартибда ундирилади: 

шартномаларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш 
тўғрисидаги, шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги ѐки 
уларнинг шартларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 
даъво аризаларига шартнома тўлалигича ѐки унинг бирон-бир 
қисми низолашилаѐтганлигидан қатъи назар, шартнома олди 
низолари бўйича аризалар учун белгиланган ставкалар бўйича 
тўланади; 

қарши 
даъво 
аризаларидан, 
шунингдек 
учинчи 
шахсларнинг ишга мустақил даъво талаблари билан киришганлиги 
тўғрисидаги аризалардан давлат божи умумий асосларда 
ундирилади. 

Суд дастлабки даъвогарни унинг розилигига кўра бошқа 
шахс билан алмаштирганда бу шахс давлат божини умумий 
асосларда тўлаши керак. 


103 

Ишдан дастлабки даъвогар чиқиб кетган ва у ҳуқуқий 
ворис билан алмаштирилган ҳолларда, давлат божи, агар у 
дастлабки 
даъвогар 
томонидан 
тўланмаган 
бўлса, 
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда 
ҳуқуқий ворисдан ундирилади. 

Судья бир ѐки бир нечта бирлашган даъво талабини 
алоҳида иш юритиш учун ажратган тақдирда, даъво тақдим 
этилганда тўланган давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ва 
қайтарилмайди. Алоҳида иш юритувга ажратганлик юзасидан 
давлат божи иккинчи бор тўланмайди. 
Илгари кўрмасдан қолдирилган такроран берилган аризалар 
бўйича давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади. Агар 
ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи 
қайтарилиши керак бўлса-ю, лекин қайтарилмаса, агар давлат божи 
бюджетга ўтказилган кундан эътиборан фуқаролик тўғрисидаги 
қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати тугамаган бўлса, 
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран 
берилган аризага илова қилиниши мумкин. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling