116
4. Давлат божини қайтариш асосларини мисоллар асосида
таҳлил қилинг.
КАЗУСЛАР
1-казус
Пешку туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси Ф.Кенжаевнинг
котиблигида, даъвогар
вакили Х.
иштирокида, даъвогар-Анинг жавобгар-―Б‖ масъулияти
чекланган жамиятидан 5.729.047 сўм асосий қарзни
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризаси
юзасидан
қўзғатилган
ишни
видеоконференцалоқа режимида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ―Б‖ масъулияти
чекланган жамияти дан 5.729.047 сўм асосий қарзни
ундиришни
сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги унинг дебитори бўлган
Навоий
вилояти ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими 12-сон
жазони ижро этиш колониясининг даъвогарга ўтказиб берилган тўлов
эвазига қисман (5.069.800 сўм) қаноатлантирилганлигини, айни пайтда
жавобгарнинг 659.246,98 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, бу
ҳақда ўзаро солиштирма далолатномани тақдим этди ҳамда даъвони
қисман қаноатлантириб, олдиндан тўланган
суд харажатларини
ундиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу
сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси
170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Do'stlaringiz bilan baham: