Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Процессуал муддатлар – иқтисодий ишларини судда кўриш ва 
ҳал қилиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун 
лозим бўлган вақт тушунилади. Мазкур муддатлар суд, ишда иштирок 
этувчи шахслар, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи 
шахслар, шунингдек айрим ҳолларда ишда иштирок этмайдиган 
шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. 
Эътибор беринг!
 Процессуал муддатлар низоли моддий-ҳуқуқий 
муносабатга таъсир этмай айнан процессуал ҳаракатларни амалга 
ошириш вақтини белгиласа, даъво муддатининг ўтиши эса моддий 
ҳуқуқнинг тугатилишига олиб келмасдан шахснинг суд орқали 
ҳимояланиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди. 
Процессуал муддатларнинг турлари 
Иқтисодий суд ишида процессуал муддатлар икки хил бўлади. 
ИПК 119-моддасида процессуал ҳаракатлар ушбу Кодексда ѐки бошқа 
қонунларда белгиланган муддатларда амалга оширилади, процессуал 
муддатлар белгиланмаган ҳолларда эса улар суд томонидан 
тайинланиши кўрсатилган.
Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш муддатлари 
албатта юз бериши керак бўлган воқеа кўрсатилган аниқ календарь 
сана билан ѐки вақтнинг ҳаракат амалга оширилиши мумкин бўлган 
даври билан белгиланади.
Процессуал муддатлар йиллар, ойлар ва 
кунлар билан ҳисобланади. 


121 
Эътибор беринг!
Йиллар, ойлар ѐки 
кунлар билан 
ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг 
эртасидан ѐки бошланиши аниқланган воқеа юз берган кундан 
бошланади.
Йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланадиган 
процессуал муддатларга иш куни бўлмаган кунлар ҳам киради. Иш 
куни бўлмаган кунлар деганда, Ўзбекистон Республикасининг 
қонун ҳужжатларида белгиланган дам олиш кунлари (шанба ва 
якшанба) ва байрам (ишланмайдиган) кунлари тушунилади. 
Барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраѐтган суд, ишда 
иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини 
юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа 
қонунлар ѐки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида 
бажарилиши лозим. 
ИПКда ѐки бошқа қонунларда процессуал муддатлар 
белгиланмаган ҳолларда улар суд томонидан белгиланиши ва 
узайтирилиши мумкин. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling