Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Процессуал муддатларни ҳисоблаш, тўхтатиб туриш
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
Процессуал муддатларни ҳисоблаш, тўхтатиб туриш,
кечиктириш ва тиклаш, ўтказиб юбориш Процессуал муддатлар йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланади. Йиллар, ойлар ѐки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг эртасидан ѐки бошланиши аниқланган воқеа юз берган кундан бошланади. Йиллар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги йилининг тегишли ойи ва кунида тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. Кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат белгиланган муддатнинг охирги кунида тугайди. Муддатнинг охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган ҳолларда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддатнинг тугаши куни деб ҳисобланади. Процессуал ҳаракат белгиланган муддатнинг охирги куни 122 соат йигирма тўртгача бажарилиши мумкин. Агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар почтага топширилган, электрон ҳужжат тарзида юборилган, тегишли органга ѐхуд уларни қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган шахсга процессуал муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмайди. Агар процессуал ҳаракат бевосита судда ѐки бошқа ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, муддат ушбу судда ѐки ташкилотда иш куни тугаган ѐки тегишли операциялар тугатилган соатда тугайди. Процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Процессуал муддатлар ўтказилиб берилган аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома бўлмаса, суд томонидан кўриб чиқилмайди ва уларни берган шахсларга қайтарилади. Ушбу қоида ИПК ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари ѐки суд топшириғига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган процессуал ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилганлиги ушбу шахсларни уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling