Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
Процессуал муддатнинг тугаш куни 
ИПКнинг 120-моддасига мувофиқ аниқланади. Процессуал 
муддатнинг тугаш куни деганда, ушбу муддатнинг охирги куни, 
агар охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган бўлса, 
ундан кейин келадиган биринчи иш куни тушунилади. Агар ойлар 
билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли 
куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида 
(масалан, 28 ѐки 29 февралда) тугайди. 
Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун муддат 
белгиланганда, улар ушбу муддат охирги куни соат йигирма тўртга 
қадар бажарилиши лозим. Ушбу қоида электрон шаклда берилган 
ҳужжатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда, агар ариза
шикоят ва бошқа ҳужжатлар муддатнинг охирги куни соат йигирма 
тўртга қадар алоқа ташкилотига ѐки ваколатли шахсга берилган 


123 
бўлса, агар процессуал ҳаракатлар иқтисодий судда ѐки бошқа 
ташкилотда бажарилиши лозим бўлиб, улар суд ѐки бошқа 
ташкилотда иш куни тугаган ѐки тегишли операциялар тугатилган 
соатга қадар амалга оширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган 
ҳисобланмайди. 
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекс ва бошқа 
қонунларда белгиланган процессуал муддатлар ѐки суд томонидан 
тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни амалга 
ошириш ҳуқуқини йўқотади. Бу ҳолатда процессуал муддатларнинг 
ўтиши кўрсатилган шахсларни ўз зиммаларига юклатилган 
мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди. 
Процессуал муддатлар ўтганидан кейин берилган аризалар, 
шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган 
муддатларни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ѐхуд 
уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган 
шахсларга қайтарилади. Иш юритиш тўхтатиб турилган кундан 
бошлаб иш бўйича барча процессуал муддатларнинг ўтиши ҳам 
тўхтайди ва иш юритиш тикланган кундан бошлаб уларнинг ўтиши 
давом этади. 
Суд ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида 
белгиланган, ўтказиб юборилган процессуал муддатни, агар у 
ўтказиб юборилиш сабабларини узрли деб топса, ишда иштирок 
этувчи шахснинг аризасига кўра тиклашга ҳақли. Процессуал 
муддатларни қайта тиклаш куни бўлиб, иш юритишни тўхтатиб 
туришга асос бўлган ҳолатлар бартараф қилиниб, суднинг иш 
юритишни тиклаш тўғрисида ажрим чиқарган куни ҳисобланади. 
Процессуал муддат қайта тиклангандан кейин процессуал ҳаракат 
иш бўйича иш юритиш тўхтатиб туриш пайтига қадар қолган 
процессуал муддат давомида амалга оширилиши лозим.
Процессуал муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан 
ҳар бир ҳолатлардан келиб чиқиб, ўз ички ишончи бўйича 
баҳоланиши керак. Ўтказиб юборилган процессуал муддат 
қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлгандагина 
тикланиши мумкин: 
1) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан процессуал 
муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган бўлса; 
2) агар илтимосномада кўрсатилган муддатни ўтказиб 
юбориш сабаблари узрли деб топилган бўлса; 
3) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимоснома 


124 
билан бир вақтда зарур бўлган процессуал ҳаракатлар (ариза, 
шикоят, протест берилса, далиллар тақдим этилса ва бошқалар) 
амалга оширилса. 
Ариза, шикоят (протест)ни беришнинг ўтказиб юборилган 
процессуал муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома ишда 
иштирок этувчи шахсларни хабардор этмасдан, судьянинг якка ўзи 
томонидан ариза, шикоят (протест)ни иш юритишга қабул қилиш 
тўғрисидаги масала билан бир вақтда кўриб чиқилади. 
Илтимоснома қаноатлантирилиб, муддат тикланган тақдирда, бу 
ҳақида ариза, шикоят (протест)ни иш юритишга қабул қилиш 
тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилади. Муддатни тиклаш рад 
этилганда, бу ҳақида ариза, шикоят (протест)ни қайтариш 
тўғрисидаги суднинг ажримида кўрсатилади. Ариза, шикоят 
(протест)ни бериш муддатига риоя этилганлиги ҳақидаги масалани 
ҳал этишда, агар ариза, шикоят (протест) алоқа ташкилотига 
топширилган бўлса, ариза, шикоят (протест)ни бериш санаси 
конвертдаги штемпель ѐки хат-хабарларни қабул қилинганлигини 
тасдиқловчи бошқа ҳужжат бўйича аниқланади. Ахборот тизими 
орқали электрон шаклдаги ариза, шикоят (протест)ни бериш санаси 
ва вақти бўлиб, ҳужжатнинг ахборот тизимига келиб тушганлиги 
ҳақидаги ҳужжат етказиб берилганлиги тўғрисидаги хабарномада 
қайд этилган сана ва вақт ҳисобланади.
ИПК 124-моддасининг биринчи қисмига кўра суд томонидан 
белгиланган процессуал муддатларни унинг ўзи узайтириши 
мумкин. Бунда назарда тутиш керакки, судлар ИПК ѐки бошқа 
қонунларда белгиланган процессуал муддатларни узайтириш 
ҳуқуқига эга эмаслар. Қонун ҳужжатларида процессуал 
муддатларни суд томонидан узайтириш назарда тутилган ҳоллар 
(масалан, ИПК 164-моддасининг иккинчи қисми) бундан мустасно. 
Суд томонидан белгиланган процессуал муддатни узайтириш 
тўғрисидаги масала ишни кўраѐтган судья, шунингдек ишда 
иштирок этувчи шахснинг ташаббуси билан кўриб чиқилади. 
Ишда иштирок этувчи шахс томонидан процессуал муддатни 
узайтириш масаласи бўйича ташаббус билдирилган ҳолатда 
муддатни узайтириш учун унинг суд томонидан дастлаб 
белгиланган муддат давомида процессуал ҳаракатларни амалга 
ошириш имконияти мавжуд эмаслигининг узрли сабаблари 
кўрсатилган аризаси асос бўлади. 


125 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling