Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Эътибор беринг!
Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар 
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, 
шартномалар, маълумотномалар, амалий ѐзишмалар, шу жумладан 
факсимил, электрон ѐки бошқа алоқа воситасида ѐхуд ҳужжатнинг 
ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган 
ўзга ҳужжатлар ва материаллар ѐзма далиллардир. 
Чет давлатда олинган ҳужжат, агар у қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда легаллаштирилган бўлса, судда ѐзма далил 
деб тан олинади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
халқаро 
шартномасида 
назарда тутилган ҳолларда чет давлатда олинган ҳужжат 
легаллаштирилмасдан судда ѐзма далил деб тан олинади. 
Ёзма далиллар асл нусхада ѐки тегишли тарзда тасдиқланган 
кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар кўрилаѐтган ишга 
ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган 
кўчирмаси тақдим этилиши мумкин. Иш ҳолатлари қонун 
ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан 
тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда 
суднинг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилади. 
Судга тақдим этиладиган, тўлиқ ѐки қисман чет тилида тузилган 
ѐзма далилларга уларнинг тегишли тарзда тасдиқланган 
таржималари илова қилинади. Хусусан, битимнинг тўла ѐки қисман 
бажарилиши ѐзма далиллар мавжуд бўлганда эътиборга олиниб, 
ҳақиқий деб топилиши мумкин. Олиш-сотиш битимининг 
ҳақиқийлиги сотувчига квартира ѐки уй қийматини тўла ѐки қисман 
бериш қисмини амалга оширилганлиги гувоҳлар кўрсатмаси билан 
тасдиқланиши мумкин эмас. ФПК 74-моддасига биноан қонун 
бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши 
лозим бўлган ҳолатларни бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари 
билан тасдиқлаш мумкин эмас. Суд низони ҳал этишда битимнинг 
ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун манфаатдор томонлар тақдим этган 
ѐзма 
далиллар 
(тасдиқланмаган 
шартнома, 
тилхат)нинг 
ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Зарур ҳолларда 
масалан, собиқ мулк соҳиби вафот этган ѐки унинг манзилини 
аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда суд-ҳуснихат экспертизаси 


137 
ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал этиши лозим. 
Қисман бажарилган битимни ҳақиқий деб топишда суд битимнинг 
қолган қисмини бажариш ва пул суммасини, шунингдек, давлат 
фойдасига тегишли миқдордаги давлат божини ундириш 
масаласини ҳал қилиши зарур.
Нотариал тартибда тасдиқлаш талаб 
қилинадиган битимни ҳақиқий деб топиш билан боғлиқ низоларни 
ҳал этишда унинг тузилганлиги, бир тараф томонидан тўлиқ ѐки 
қисман бажарилганлиги ҳолати фақат ѐзма далиллар билан 
тасдиқланади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling